Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Яҳованинг Шоҳидларида чиндан ҳам ўзларининг Муқаддас Китоби борми?

Яҳованинг Шоҳидларида чиндан ҳам ўзларининг Муқаддас Китоби борми?

Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш мақсадида турли таржималарини қўллашади. Лекин улар, айниқса «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»ни (агар она тилида бўлса) афзал деб билишади. Сабаби, у аниқ ва тушунарли бўлиб, унда Аллоҳнинг исми қўлланилган.

  • Худонинг исми қўлланилиши. Муқаддас Китобнинг айрим нашр этувчилари унинг Муаллифига шарафлар келтиришмайди. Масалан, Муқаддас Китобнинг битта таржимасида, унинг босиб чиқарилишига ҳисса қўшган 70 дан зиёд инсонларнинг исмлари келтирилган эди. Бироқ ўша таржимада, Муқаддас Китоб Муаллифининг исми, Яҳова умуман қўлланилмаган.

    Шуни айтиш жоизки, «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»да Худонинг исми худди асл матнда бўлганидай, минглаб маротаба ишлатилган ва таржимонларнинг исмлари келтирилмаган.

  • Аниқлик. Ҳамма ҳам таржималар Муқаддас Китобдаги асл матннинг маъносини аниқ етказиб беролмайди. Мисол учун, битта таржимада Матто 27:40 да шундай дейилган: «Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, қани хочдан тушиб кўр-чи!» Аммо асл матнда бу оятда «устун» сўзи қўлланилган. Эҳтимол, таржимонлар Исо Масиҳ хочда ўлганига ишонишгани учун бу сўзни ишлатишгандир. Лекин бу Муқаддас Китобга асосланмаган. «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»да бу оят аниқ қилиб ўгирилган: «Агар Худонинг ўғли бўлсанг, қани азоб устунидан туш-чи!»

  • Тушунарли. Яхши таржима нафақат аниқ, балки тушунарли бўлиши муҳим. Мана бир мисол, Матто 5:3 да Исо Масиҳ том маънода «руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир» деб таржима қилинадиган иборани қўллаган. Ҳозирги кунда, ўша ибора ўқувчи учун равшан бўлсин, деб «Янги дунё таржимаси»да у тушунарлироқ қилиб етказилган. У ерда: «Маънавий нарсаларга чанқоқ бўлганлар бахтлидир»,— дейилган.

«Янги дунё таржимаси» аниқ ва тушунарли бўлиб, у ерда Худонинг исми қўлланилишидан ташқари, унинг яна бир фарқи бор. Ушбу таржимани бепул олса бўлади Бу туфайли, миллионлаб инсонлар, жумладан Муқаддас Китобни сотиб олишга имкони бўлмаган кишилар ҳам уни ўз она тилида ўқиши мумкин..

Кўпроқ билиш

Нега «Янги дунё таржимаси»га эҳтиёж пайдо бўлди?

Худо Каломининг ушбу таржимаси нега ўзгача?