ўзбекча
Қўриқчи Минораси Муқаддас Китоб ва Адабиёт Жамияти нима дегани?
https://cms-imgp.jw-cdn.org/img/p/502015180/univ/art/502015180_univ_sqr_xl.jpg
ijwfq 42-мақола

Қўриқчи Минораси Муқаддас Китоб ва Адабиёт Жамияти нима дегани?

Қўриқчи Минораси Муқаддас Китоб ва Адабиёт Жамияти нима дегани?

 Қўриқчи Минораси Муқаддас Китоб ва Адабиёт Жамияти (Пенсильвания) 1884 йили Пенсильвания (АҚШ) қонунлари асосида ташкиллаштирилган савдо-сотиқ ташкилот эмас. Яҳованинг Шоҳидлари дунё бўйлаб амалга ошираётган фаолиятини, жумладан, Муқаддас Китоб ва унга асосланган адабиётларни нашр этиш ишини олиб бориш учун ундан фойдаланади.

 Жамият низомига кўра, унинг мақсади — «диний фаолиятни амалга ошириш, таълим бериш ва хайрия ишларини бажариш» ва айниқса, «Исо Масиҳ бошқараётган Худонинг Шоҳлиги ҳақида хушхабарни ваъз қилиш». Унга фақат таклиф этилганлар аъзо бўлиши мумкин ва улар қанча хайр-эҳсон қилганига қараб танланмайди. Жамият аъзолари ва директорлари Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгашига кўмаклашишади.

Юридик шахслар

 Яҳованинг Шоҳидлари Қўриқчи Минораси Муқаддас Китоб ва Адабиёт Жамиятидан (Пенсильвания) ташқари турли мамлакатлардаги бошқа кўп юридик шахслардан фойдаланади. Баъзиларининг номида «Watch Tower», «Watchtower» («Қўриқчи минораси») деган сўзлар ёки таржимаси учрайди.

 Бундай шахслар ёрдамида, улар асос топган пайтдан бери яхши натижаларга эришдик. Масалан:

  •   Муҳарририят ва нашриёт иши. Биз 253 миллионга яқин Муқаддас Китоб босиб чиқардик. Адабиётларимиз 1 050 дан ортиқ тилда мавжуд. Шунингдек, jw.org сайтида Муқаддас Китобни бепул тарзда 300 дан зиёд тилда ўқиш ҳамда «Худонинг Шоҳлиги бу нима?» каби саволларнинг жавобини топиш мумкин.

  •   Таълим бериш иши. Муқаддас Китобга асосланган дастур бўйича турли мактабларни ўтказамиз. Масалан, 1943 йилдан бошлаб тахминан 10 000 та Яҳованинг Шоҳиди Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактабида қисқа вақт ичида тинимсиз таълим олган, ҳозир эса тўла вақтли махсус ваъзгўй сифатида хизмат қилишади ва умумжаҳон ишимизни мустаҳкамлаб, қўллаб-қувватлашади. Бундан ташқари, миллионлаб одамлар, жумладан, Яҳованинг Шоҳиди бўлмаганлар ҳам ҳар ҳафта маҳаллий жамоатларида таълим олишади. Саводхонлик курсларини ҳам ўтказамиз. Бу курслар учун ўқиш ва ёзишни ўрганишга мўлжалланган адабиётларни 136 тилда чиқардик.

  •   Хайрия иши. Фавқулоддаги вазиятларда — инсонлар (масалан, 1994 йили Руандада геноцид) ва табиий офатлар (масалан, 2010 йили Гаитидаги зилзила) дастидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатилди.

 Гарчи бу юридик шахслар орқали кўп ишлар бажарилган бўлса-да, асосий фаолиятимиз уларга боғлиқ эмас. Ҳар бир масиҳий хушхабарни ваъз қилиш ва Масиҳнинг шогирдларини тайёрлаш каби Худонинг топшириғини бажаришга масъулиятли. (Матто 24:14; 28:19, 20) Аминмизки, фаолиятимиз самарали бўлишига ғамхўрлик қилаётган Аллоҳимиз бундан буён ҳам баракаларини ёғдиради. (1 Коринфликларга 3:6, 7)