Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Сизлар, қутқарилиш учун уйма-уй юриб ваъз қиласизларми?

Сизлар, қутқарилиш учун уйма-уй юриб ваъз қиласизларми?

Йўқ. Биз мунтазам равишда уйма-уй юриб ваъз қиламиз, лекин бундай йўл тутиб, биз қутқарилишга лойиқмиз деб ҳисобламаймиз (Эфесликларга 2:8). Нима учун?

Мана бир мисол. Айтайлик, муҳтожларга ёрдам берадиган киши, муайян бир жойга белгиланган куни келган ҳар бир одамга қимматбаҳо совға беришини ваъда қилди. Агар ваъдасига ишонганингизда, у ерга борармидингиз? Албатта! Эҳтимол, дўстларингиз ва оила аъзоларингиз ҳам ўша кишининг таклифидан фойда кўришлари учун бу ҳақда уларга айтиб берган бўлардингиз. Лекин, ўша одамнинг барча йўл-йўриқларига қатъиян амал қилсангиз ҳам, унинг совғасини олишга муносиб бўла олмасангиз ҳам, совға совғалигича қолади.

Шунга ўхшаб, Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг Унга итоатли бўлган ҳар бир кишига абадий ҳаёт тўғрисида бераётган ваъдасига ишонишади (Римликларга 6:23). Биз бошқа инсонлар ҳам, Аллоҳнинг ваъдалари рўёбга чиқишини кўришларини хоҳлаб, уларга эътиқодимиз ҳақида айтиб беришга интиламиз. Бироқ хушхабар билан бўлишаётиб, ўзимизни қутқарилишга сазовормиз деб ҳисобламаймиз (Римликларга 1:17; 3:28). Аслида, ҳеч бир инсон бирон-бир иши билан Худонинг бундай ҳайратомуз ҳадясига сазовор бўла олмайди. Дарҳақиқат, «қилган одил ишларимиз учун эмас, балки Унинг [Тангрининг] раҳм-шафқатига кўра, ҳаётга эга бўлишимиз» мумкин (Титусга 3:5).