Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Нима учун шундай ҳам диний эътиқоди бўлган инсонларга ваъз қиласизлар?

Нима учун шундай ҳам диний эътиқоди бўлган инсонларга ваъз қиласизлар?

Эътиборлиси шундаки, кўпчиликнинг диний эътиқоди бўлса-да, улар Муқаддас Китобнинг муайян мавзулари юзасидан суҳбат қуришни хуш кўришади. Тўғри, ҳар бир киши бизникидан фарқ қиладиган нуқтаи назарга эга бўлиши мумкин ва биз уни ҳурмат қиламиз. Шунинг учун хушхабарни қабул қилишларига мажбурламаймиз.

Биз дин борасида инсонлар билан суҳбат қураётганимизда, Муқаддас Китобнинг маслаҳатига риоя қилган ҳолда, буни «мулойимлик ва камоли эҳтиром билан қилишга» интиламиз (1 Бутрус 3:15). Баъзилар хушхабарни рад этиши мумкин (Матто 10:14). Бироқ, киши билан суҳбатни бошлашдан олдин у хушхабарга қандай муносабат кўрсатишини олдиндан билмаймиз. Қолаверса, одамларнинг вазияти ва шароити ўзгариб туришини ҳам биламиз.

Масалан, киши банд бўлгани учун биз билан суҳбат қилишга вақти йўқдир. Бироқ, бошқа кун суҳбатлашишга кўнар. Бунинг устига, янги муаммолар пайдо бўлиши ва муайян вазиятга дуч келиб, одамлар хушхабарга қизиқиш кўрсатишлари эҳтимолдан йироқ эмас. Шунинг учун ҳам, биз одамлар билан қайта-қайта суҳбат қуришга ҳаракат қиламиз.