Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Илгари динингиз аъзоси бўлганлардан ўзларингизни четга оласизларми?

Илгари динингиз аъзоси бўлганлардан ўзларингизни четга оласизларми?

Йўқ, биз қачонлардир сувга чўмиб Яҳованинг Шоҳиди бўлган, кейин эса анча вақт мобайнида бошқалар билан ваъз қилмаган ва ҳатто имондошлари билан мулоқот қилмаганлардан ўзимизни четга олмаймиз. Аксинча, биз бундайлар билан учрашишга ва уларда қайтадан маънавий қизиқиш уйғотишга уринамиз.

Биз жиддий гуноҳ содир этган кишини асоссиз, ўз-ўзидан жамоатдан четлатиб юбормаймиз. Аммо сувга чўмган Яҳованинг Шоҳиди Муқаддас Китобдаги ахлоқий меъёрларни атайин бузишни бошласа ва тавба қилмайдиган бўлса, бундайлар жамоатдан четлатилади. Муқаддас Китобда: «Ярамас одамни орангиздан чиқариб ташланглар»,— деб аниқ айтилган (1 Коринфликларга 5:13).

Оила боши жамоатдан четлатилса-ю, хотини ва фарзандлари эса Яҳованинг Шоҳиди бўлиб қолаверса-чи? У ҳолда улар диний мавзуда мулоқот қилишмайди. Лекин уларнинг оиладаги муносабати ўша-ўша қолаверади, яъни ҳар кунги ишни одатдагидек қилаверишади.

Жамоатдан четлатилган киши диний учрашувларга қатнаши мумкин. Агар истаса, жамоат оқсоқоллари унга маънавий ёрдам кўрсатишлари мумкин. Уларнинг мақсади, жамоатдан четлатилганлар қайтадан яроқли бўлиб, Яҳованинг Шоҳиди бўлишларига кўмаклашишдир. Номаъқул ҳаёт тарзидан воз кечиб, Муқаддас Китобнинг меъёрлари бўйича турмуш кечиришни чин дилдан истаган четлатилганлар, ҳамиша жамоатга қайтишлари мумкин.