Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Сизлар христианмисизлар?

Сизлар христианмисизлар?

Йўқ, бизнинг христиан олами билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Аммо биз қуйида келтирилган сабабларга кўра ўзимизни масиҳий, яъни Масиҳнинг издошлари деб биламиз:

  • Биз Исо пайғамбарнинг таълимотларига мувофиқ ҳаёт кечириб, унинг намунасига тақлид қилишга ҳаракат қиламиз (1 Бутрус 2:21).

  • Айнан Исо алайҳиссалом орқалигина нажот топиш мумкинлигига ҳамда «нажот топишимиз учун осмону фалак остида одамларга берилган бошқа исм йўқлигига» аминмиз (Ҳаворийлар 4:12).

  • Худога дуо қилганимизда Исо пайғамбарнинг номи ила мурожаат этамиз (Юҳанно 15:16).

  • Аллоҳ Таоло, Исо Масиҳни одамзод устидан подшоҳ этиб тайинлаганига ишонамиз (1 Тимўтийга 6:15).

Қолаверса, христиан оламидан яна қуйидаги таълимотлар билан фарқ қиламиз: масалан, биз учликка ишонмаймиз, чунки Муқаддас Китобга кўра, Аллоҳимиз Яҳова ягонадир ва биз Исо пайғамбарни Аллоҳга тенг, деб ҳисобламаймиз (Марк 12:29). Инсон ўлгандан кейин унинг руҳи яшашда давом этиши, Аллоҳ одамларни дўзахда қийнаши, диний етакчилар эса ўзларини бошқалардан устун қўйиб, қандайдир катта ном орттиришлари Муқаддас Китобга асосланмагани учун биз бунга ишонмаймиз (Воиз 9:5; Ҳизқиё 18:4; Матто 23:8–10).