Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Сизларда қандайдир кино, китоб ёки қўшиқлар тақиқланадими?

Сизларда қандайдир кино, китоб ёки қўшиқлар тақиқланадими?

Йўқ. Ташкилотимиз, унинг аъзоларига муайян бир кино, китоб ёки қўшиқларни тақиқлаб қўймайди. Нима учун?

Муқаддас Китобга кўра, ҳар бир инсон «зеҳнини ишга солиш орқали яхшини ёмондан ажратишга» ўрганишга интилиши керак (Ибронийларга 5:14).

Худонинг Каломида, худотарс кишилар ўйин-кулги турини танлаётганда, мулоҳаза юритиши мумкин бўлган асосий меъёрлар мавжуд *. Ҳаётимизни барча соҳаларида бўлгандай, ўйин-кулги турини танлаётиб ҳам, «Раббимизга нима маъқул эканига доимо ишонч ҳосил қилинглар», дейилган маслаҳатга қулоқ соламиз (Эфесликларга 5:10).

Муқаддас Ёзувларга биноан, оила бошилари муайян ҳокимиятга эга. Шу боис, улар оила аъзоларига қайсидир ўйин-кулги турига рухсат бермасликлари мумкин (1 Коринфликларга 11:3; Эфесликларга 6:1–4). Бироқ ҳеч бир инсонда, ўз оиласининг ташқарисидаги бошқаларга муайян кино ё қўшиқларни тақиқлашга ва у ёки бу артистнинг ижоди Худонинг хизматчисига маъқул эмас деб айтишга ҳаққи йўқ (Галатияликларга 6:5).

^ 4- х.б. Масалан, Муқаддас Китобда, жинсий ахлоқсизлик, сеҳр-жоду ва зўравонликни тарғиб қиладиган ҳар қандай нарса қораланади (Қонунлар 18:10–13; Эфесликларга 5:3; Колосаликларга 3:8).