Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Тиббий ёрдамни қабул қиласизларми?

Тиббий ёрдамни қабул қиласизларми?

Ҳа. Яҳованинг Шоҳидлари тиббиёт ва даволаниш усулларини қўллашдан қарши эмас. Гарчи, ўзимизга ғамхўрлик қилиб, соғлигимизга яхшилашга интилсак-да, гоҳида «шифокорга муҳтож» бўламиз (Луқо 5:31). Қизиғи шундаки, биринчи асрдаги Луқо исмли Худонинг хизматчиси каби, Яҳованинг Шоҳидлари орасида ҳам шифокорлар кам эмас (Колосаликларга 4:14).

Даволанишнинг айрим усуллари Муқаддас Китоб принципларига зид бўлса, уларга рози бўлмаймиз. Масалан, қон қуйишга қаршимиз, чунки Муқаддас Китобда ҳаётни сақлаб қолиш мақсадида қондан фойдаланиш қатъиян ман этилади (Ҳаворийлар 15:20). Шунга ўхшаб, Муқаддас Китоб сеҳр-жоду билан боғлиқ бўлган даволаниш усуллари ҳамда муолажалар қораланади (Галатияликларга 5:19–21).

Бироқ даволаниш усулларининг кўпи Муқаддас Китоб меъёрларига зид эмас. Бундай вазиятларда, даволанишнинг усулларини танлаш ҳар бир кишининг шахсий қароридир. Бир Яҳованинг Шоҳиди даволаниш усули ёки муолажага рози бўлса, бошқаси унга рози бўлмаслиги мумкин (Галатияликларга 6:5).