Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Яҳованинг Шоҳидлари протестантми?

Яҳованинг Шоҳидлари протестантми?

Йўқ. Яҳованинг Шоҳидлари — масиҳийлар. Бироқ биз ўзимизни протестант деб ҳисобламаймиз. Нима учун?

Протестантизм, христиан оламида реформация пайтида католицизмга қарши қатъий норозилик оқибатида пайдо бўлган диний оқим. Гарчи, биз Яҳованинг Шоҳидлари католик черковининг чиндан ҳам аксарият таълимотларига қўшилмасак-да, ўзимизни протестант деб ҳисобламаймиз. Бунинг қуйидаги сабаблари мавжуд:

  1. Протестантларнинг бир қатор таълимотлари Муқаддас Китобда ёзилганларга зид. Масалан, Муқаддас Китобда учлик эмас, «Худо ягона» деб айтилади (1 Тимўтийга 2:5; Юҳанно 14:28). Шунингдек, у ерда аниқ қилиб, ёвуз одамларни оташли дўзах эмас, абадий ҳалокат кутиши ҳақида ёзилган (Забур 36:9; 2 Салоникаликларга 1:9).

  2. Яҳованинг Шоҳидлари католик ёки бошқа ҳар қандай черковга қарши норозилик билдиришмайди ва уларни ўзгартиришга интилмайди. Аксинча, биз Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хушхабарни одамларга етказиб, ўзгалар Аллоҳнинг ваъдалари бажарилишига ишонч ҳосил қилишларига кўмаклашамиз (Матто 24:14; 28:19, 20). Бошқа динларни ўзгартиришга ҳаракат қилмаймиз. Биз самимий инсонларга Худо ва Унинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китоб ҳақида таълим беришга интиламиз (Колосаликларга 1:9, 10; 2 Тимўтийга 2:24, 25).

Кўпроқ билиш

Яҳованинг Шоҳидлари қандай инсонлар?

Яҳова Шоҳидларининг нечтасини танийсиз? Биз ҳақимизда нимани чиндан ҳам биласиз?