Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Янги дунё таржимаси» аниқми?

«Янги дунё таржимаси» аниқми?

«Янги дунё таржимаси»нинг биринчи қисми (инглиз тилида) 1950 йилда нашр этилган. Ўшандан бери, баъзилар «Янги дунё таржимаси»нинг * тўғрилиги борасида шубҳаларни юзага келтиришмоқда. Сабаби, айрим жойлари Муқаддас Китобнинг бошқа таржималаридан фарқ қилади. Нега бу шундайлиги қуйидаги тафсилотларга боғлиқ.

  • Аниқ. «Янги дунё таржимаси» замонавий илмий тадқиқотлар қадимги ва энг аниқ қўлёзмалар асосида қилинган. Масалан, 1611 йилги инглиз тилидаги кенг тарқалган бир нашр унча қадимий ва одатда унча аниқ бўлмаган қўлёзмаларга асосланган («King James Version»). «Янги дунё таржимаси» ўгирилганда эса, умуман акси бўлган.

  • Содиқ. «Янги дунё таржимаси»нинг қўмитаси, Худонинг таъсири остида ёзилган сўзлар содиқлик ила ўгирилишига ҳаракат қилган (2 Тимўтийга 3:16). Бироқ Муқаддас Китобнинг аксарият таржимонлари, одамларнинг урф-одатларини афзал кўриб, Худонинг хабарига содиқ қолишмаган. Масалан, улар Аллоҳнинг Яҳова исмини Эгам ёки Худо унвонларига ўзгартиришган.

  • Сўзма-сўз. Эркин таржималарга қараганда, «Янги дунё таржимаси» ниҳоятда аниқ. Унинг устидан ишлаётганда, том маънода ўгирилган фикрлар бемаъни ёки асл матндаги фикр мужмал бўлиб қолгандагина, сўзма-сўз таржима қилинмаган. Муқаддас Китобнинг асл матни ҳикоя тарзда ўгирилган таржималарда, одамларнинг нуқтаи назарини акс эттирадиган фикрлар қўшилиши ёки муҳим тафсилотлар тушириб қолдирилиши мумкин.

«Янги дунё таржимаси» ва бошқа таржималар орасидаги фарқ

Аслида йўқ китоблар. Католик ва православ черковлари ўзларининг Муқаддас Китобига апокриф деб аталадиган китобларни киритишган. Худонинг Каломига биноан, айнан яҳудийларга «Аллоҳнинг муқаддас сўзлари ишониб топширилган». Аммо уларнинг китоблари, яҳудийларнинг қонунлари таркибига кирмаган эди (Римликларга 3:1, 2). Шу боис, «Янги дунё таржимаси»да, жумладан Муқаддас Китобнинг бошқа замонавий таржималарида апокриф китоблар йўқлиги мантиқан тўғри.

Келтирилмаган оятлар. Айрим таржималарнинг матн таркибига, қадимги қўлёзмаларда мавжуд бўлмаган оят ва иборалар қўшилган. Лекин «Янги дунё таржимаси»да бундай қўшимчалар йўқ. Замонавий таржималарнинг аксариятига бундай қўшимчалар киритилмаган ёки матнга бундай парчаларнинг киритилгани ишончга сазовор бўлган манбаларга асосланмагани ҳақида ёзилган бўлади *.

Турли сўзларнинг қўлланилиши. Айрим оятларнинг сўзма-сўз таржимаси ноаниқ ёки ҳатто мужмал. Мисол учун, Исонинг Матто 5:3 даги сўзлари одатда «руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир», деб ўгирилади (Туркия, 1998). Кўплар, «руҳан камбағал» дея том маънода таржима қилинган иборани тушунмайди. Баъзиларнинг ўйлашича, Исо камтарлик ёки камбағалликнинг афзаллигини таъкидламоқда. Бироқ Исо, ҳақиқий бахт Худога муҳтож эканлигини тушунишдан иборат эканини назарда тутган. У айтган сўзларнинг аниқ маъноси «Янги дунё таржимаси»да: «Маънавий нарсаларга чанқоқ бўлганлар»,— деб етказилган (Матто 5:3).

Яҳованинг Шоҳидлари бўлмаган олимларнинг «Янги дунё таржимаси» ҳақидаги ижобий изоҳлари

  • 1950 йили 8 декабрдаги бир хатда, Эдгар Гудспид исмли машҳур олим ва Муқаддас Китоб таржимони инглиз тилидаги «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимасининг Инжил қисми» тўғрисида шундай деб ёзган: «Фаолиятингиз ва у қанчалар кенг қулоч ёзгани мени жуда ҳам қизиқтиради. Менга сизларнинг табиий, равшан ва жонли таржимангиз ёқади. Шуниси аниқки, унинг устидан ниҳоятда кўп изланишлар олиб борилган».

    Эдгар Гудспид

  • Чикаго университетидаги Аллен Уикгрен исмли профессор «Янги дунё таржимаси»ни замонавий таржиманинг намунаси деб таъкидлади. Сабаби, бу нашр бошқа таржималарга асосланмаган ва унда кўп ҳолларда «ажойиб эркин иборалар» келтирилган («The Interpreter’s Bible», 1- жилд, 99- саҳ.).

  • Инглиз тилидаги «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимасининг Инжил қисми» борасида британиялик илоҳиётшунос Александр Томсон қуйидагиларни ёзган: «Шубҳасизки, бу китобни қобилиятли ва моҳир филологлар таржима қилишган. Улар инглиз тилининг имкониятларини инобатга олиб, асл матн маъносини етказишга ҳаракат қилишган» («The Differentiator», 1952 йил апрель, 52- саҳ.).

  • Ёзувчи Чарлз Франсис Поттер ўзининг фикри бўйича айрим ғайритабиий ибораларга кўзи тушган бўлса-да, шундай деди: «Исмлари номаълум таржимонлар энг сара қўлёзмаларни, яъни ҳам юнонча, ҳам иброний матн мазмунини олимларга хос маҳорат билан етказиб беришган, деб айтсам адашмайман» («The Faiths Men Live By», 300- саҳ.).

  • Гарчи, Роберт Маккоянинг нуқтаи назарида «Янги дунё таржимаси» ўзига хослик ва афзалликларга эга бўлса-да, бу олим шундай хулосага келди: «“Янги аҳд”нинг таржимаси [Яҳованинг Шоҳидлари] орасида мутахассислар борлигини тасдиқламоқда. Улар, Муқаддас Китоб таржимаси бўйича туғиладиган кўп муаммоларни ҳал қилишга лаёқатли» («Andover Newton Quarterly, 1963 йил январь, 31- саҳ.).

  • Гарчи, профессор Самьюэл Маклейн Гилмор «Янги дунё таржимаси»даги айрим иборалар билан рози бўлмаган бўлса ҳам, унинг таржимонлари «юнонча тилни жуда ҳам яхши тушунишларини» тан олди («Andover Newton Quarterly, 1966 йил сентябрь, 26- саҳ.).

  • «Янги дунё таржимаси» ҳақидаги бир изоҳда, профессор Томас Винтер қуйидагиларни ёзган: «Номаълум қолишни хоҳлаган таржима қўмитаси, энг сўнгги изланишларни инобатга олиб, аниқлиги ва кетма-кетлиги билан фарқ қилади» («The Classical Journal», 1974 йил апрель–май, 376- саҳ.).

  • 1989 йили исроиллик профессор Биньямин Кедар шундай фикр билдирган: «Иброний тилидаги Муқаддас Китоб ва таржималар билан боғлиқ тилшунослик борасидаги изланишларимда, мен кўпинча “Янги дунё таржимаси” дея танилган инглиз тилидаги нашрга мурожаат қиламан. Ҳар сафар мен, бу таржимада асл матндаги маъно имкон қадар яхшироқ етказиб бериш уринишлар қилинганига амин бўламан».

  • Инглиз тилидаги энг кенг тарқалган тўққизта таржимани таҳлил қилиб, Жейсон Бедун исмли бир олим қуйидагича бўлишди: «ЯДТ [«Янги дунё таржимаси»] кўриб чиқилган таржималар орасида энг аниқ бўлиб чиқди». Омма ва кўпгина илоҳиётшунослар орасидаги, «Янги дунё таржимаси»нинг фарқли томонлари уни таржима қилганлар ўз диний қарашларига асосланиб таржима қилишгани учун, бошқа таржималардан фарқ қилади, деган фикрига қарши Жейсон Бедун шундай деди: «Бу фарқлар, ЯДТ асосан сўзма-сўз ва “Янги аҳд” муаллифлари қўллаган иборалари эҳтиёткорлик ила таржима қилингани учун мавжуд» («Truth in Translation», 163-, 165- саҳ.).

^ 2- х.б. Гап, 2013 йилгача инглиз тилида чоп этилган «Янги дунё таржимаси»нинг нашрлари ҳақида кетмоқда.

^ 8- х.б. Масалан, Муқаддас Китобнинг таржимасида (Туркия, 1998) Матто 17:21; 18:11; 23:14; Марк 7:16; 9:44, 46; 11:26; 15:28; Луқо 17:36; 23:17; Юҳанно 5:4; Ҳаворийлар 8:37; 15:34; 24:7; 28:29 ва Римликларга 16:24- оятлар таржима қилинган. Қолаверса, у ерда 1 Юҳанно 5:7, 8 да Учлик ҳақидаги таълимотни тасдиқлайдиган парча мавжуд. Бироқ бу парча, Муқаддас Китоб ёзилганидан кейин юзлаб йиллар ўтиб қўшилган.

Кўпроқ билиш

БУГУНГИ КУНДА ТАНГРИ ЯҲОВАНИНГ ИРОДАСИНИ КИМ БАЖАРЯПТИ?

Нега «Янги дунё таржимаси»га эҳтиёж пайдо бўлди?

Худо Каломининг ушбу таржимаси нега ўзгача?

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Муқаддас Китоб таржимаси принциплари

«Янги дунё таржимаси»ни тайёрлашда қўлланилган бешта асосий принцип.