Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Нега сизлар топинишда хочдан фойдаланмайсизлар?

Нега сизлар топинишда хочдан фойдаланмайсизлар?

Аксарият инсонлар, хоч тасвиридан фойдаланиш, Исога эътиқод қилаётганларнинг барчасига хос, деб ўйлашади. Гарчи Яҳованинг Шоҳидлари Исога ишонишса-да, улар топинишларида хочдан фойдаланишмайди. Нега?

Бунинг сабабларидан бири — Муқаддас Китобда Исо хочга эмас, балки оддий устунга михланиб жон бергани ҳақида айтилганидир. Боз устига, Худонинг Каломи «бутпарастликдан қочинглар» дея жиддий огоҳлантирмоқда. Бу эса топинишда хочдан фойдаланмасликни англатади (1 Коринфликларга 10:14; 1 Юҳанно 5:21).

Эътиборга яна бир нарсани олсак. Исо: «Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади»,— деб айтган эди (Юҳанно 13:34, 35). Исонинг ушбу сўзлари, унинг ҳақиқий издошлари хочга ёки бошқа тасвирларга сиғиниш билан эмас, балки беғараз севгини намоён этиш билан ажралиб туришларига ишора қилган.