Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фаолиятингизни олиб бориш учун маблағни қаердан оласизлар?

Фаолиятингизни олиб бориш учун маблағни қаердан оласизлар?

Ваъзгўйлик фаолиятимиз Яҳова Шоҳидларининг хайр-эҳсонлари эвазига олиб борилади. Йиғилишларимизда пул йиғиб олинмайди ва ташкилот аъзолари томонидан ушр берилмайди (Матто 10:7, 8). Лекин хайр-эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун йиғилиш жойларда алоҳида қутичалар ҳам бор. Кимки астойдил хайр-эҳсон қилмоқчи бўлса, қутига бемалол пул ташлаши мумкин. Бундай одамларнинг исмини овоза қилишмайди.

Маблағ тежалишининг сабабларидан бири, масъулиятли кишиларга ва уйма-уй ваъз қилганларга пул тўланмайди. Қолаверса, йиғилиш учун мўлжалланган жойларимиз оддийгина.

Яҳова Шоҳидларининг филлиалларига жўнатилган маблағлардан табиий офатдан жабр кўрганларга ёрдам бериш, тўла вақтли махсус ваъзгўйларни ва кўчма нозирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланилади. Бундан ташқари, ушбу пуллар ривожланаётган давлатларда Худога топиниш жойларини қуришда ёрдам бериш, Муқаддас Китоб ва унга асосланган бошқа адабиётларни босиб чиқариш ва жўнатиш учун ишлатилади.

Ким қаерга хайр-эҳсон қилишни истаса, яъни маҳаллий эҳтиёжларгами ёки ҳалқаро ишгами ёҳуд иккаласигами, буни ўзи ҳал қилади. Ҳар бир жамоатда хайр-эҳсон қилинаётган маблағлар ҳисоб-китоб қилинади.

 

Кўпроқ билиш

Миннатдорлигингизни кўрсатинг, зеро Яҳова сахийдир

Муқаддас Китобдан вақт, куч ва маблағимизни тўғри ва нотўғри ният билан сарфлаш мумкинлиги ҳақида билиб оляпмиз.

Яҳованинг Шоҳидлари фаолиятини қай йўсин маблағ билан таъминлашади

Фаолиятимиз бутун дунё бўйлаб хайр-эҳсон эвазидан қай йўсин таъминланаётганини билиб олинг.