Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Нега Яҳова Шоҳидлари туғилган кунларни нишонламайди?

Нега Яҳова Шоҳидлари туғилган кунларни нишонламайди?

Яҳова Шоҳидлари туғилган кунларни нишонламайди, сабаби улар, бундай байрамлар Худога маъқул келмаслигига аминлар. Муқаддас Китобда туғилган кунларни нишонламаслик борасида аниқ бирор нарса айтилмаган. Лекин, мазкур китоб бу байрамларнинг баъзи хусусиятларига диққатимизни қаратиб, уларга нисбатан Худонинг нуқтаи назарини тушунишимизга ёрдам беради. Келинг, бу байрамнинг тўртта хусусиятини ва у билан боғлиқ бўлган Муқаддас Китоб принципларини кўриб чиқайлик.

  1. Туғилган кун сохта диндан келиб чиққан. Бир луғатда айтилишича, одамнинг туғилган кунида «ёвуз руҳлар ўша одамга ҳужум қилишга пайт пойлар эмиш, дўстлари ёнида бўлиши ва уларнинг эзгу тилаклари эса уни ҳимоя қилар эмиш» («Funk & Wagnalls Standard Dictionary of Folklore, Mythology, and Legend»). Бошқа бир манбада айтилишича, «қадимда, туғилган куннинг санасини ёзиб бориш муҳим ҳисобланган, сабаби ўша санага қараб мунажжимлар башорати тузилган» ва бу, «астрологиянинг жумбоқли таълимотларидан бири» экан («The Lore of Birthdays»). У китобда яна шундай дейилганди: «Халқда туғилган кунда шамлар ёқиш одати бўлган. Бу шамлар тилакларни бажо келтирадиган сирли кучга эга эканлигига одамлар ишонишган».

    Муқаддас Китоб сеҳр-жоду, фолбинлик, спиритизм ва «шуларга ўхшаган ишлар» билан шуғулланишни қоралайди (Қонунлар 18:14; Галатияликларга 5:19–21). Аллоҳ қадимги Бобилни йўқ қилганининг сабабларидан бири, улар фолбинликнинг тури бўлмиш астрология билан шуғулланганлигида эди (Ишаё 47:11–15). Яҳованинг Шоҳидлари ҳар бир урф-одатни икир-чикиригача ковлаштиришмайди, лекин Муқаддас Китобда уларга тегишли принциплар бўлса, биз бу принципларга албатта амал қиламиз.

  2. Илк масиҳийлар туғилган кунларни нишонлашмаган. Бир энциклопедияда айтилишича, илк масиҳийлар «туғилган кунни нишонлаш мажусийларга хос, деб билишган» («The World Book Encyclopedia»). Муқаддас Китобда ҳаворийлар ва бошқалар Исонинг ўзидан таълим олиб, барча масиҳийларга ўрнак қолдиришган (2 Салоникаликларга 3:6).

  3. Масиҳийлар нишонлайдиган ягона кун, бу туғилган кун эмас, аксинча ўлим куни, яъни Исо Алайҳиссаломнинг ўлган кунидир (Луқо 22:17–20). Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, сабаби Муқаддас Китобда шундай деб ёзилган: «Ўлим куни... туғилган кундан яхшироқдир» (Воиз 7:1). Ер юзидаги ҳаётининг сўнгида Ҳазрати Исо Худо олдида яхши ном орттирган, шунинг учун унинг туғилган кунидан кўра ўлим куни муҳимроқдир (Ибронийларга 1:4).

  4. Муқаддас Китобда Худонинг хизматчиларидан кимдир туғилган кунини нишонлагани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Худога хизмат қилмаган икки киши, туғилган кунини нишонлагани ҳақида Муқаддас китобда айтилгани тасодиф эмас. Бу ҳодисаларнинг иккаласи ҳам салбий воқеа сифатида ёритиб берилган (Ибтидо 40:20–22; Марк 6:21–29).

Яҳова Шоҳидларининг болалари туғилган кунни нишонламагани учун ўзини бахтсиз ҳис қиладими?

Яҳованинг Шоҳидлари ҳам бошқа меҳрибон ота-оналар каби ўз фарзандларига йил давомида севгиларини намоён этиб, совға-саломлар беришади ва биргаликда вақти чоғлик қилишади. Улар, болаларига кутилмаганда яхши нарсаларни ҳадя қилувчи Аллоҳнинг мукаммал ўрнагига тақлид қилишади (Матто 7:11). Яҳова Шоҳидларининг болалари ўзини бахтсиз ҳис қилмаётганини қуйидаги айтилган фикрлардан билса бўлади:

  • «Кутилмаганда совға олиш кўпроқ қувонч бахш этади» (12 яшар Тэмми).

  • «Гарчи туғилган кунимда совға олмасам-да, ота-онам бошқа кунлари менга совға олиб келишади. Менга кутилмаган совғалар ёқади» (11 яшар Грегори).

  • 6 яшар Эрик бир синфдошининг онасига шундай деган: «Ўн дақиқа ичида бир-иккита ширинликларни еб, ашула айтишни сиз байрам деб ўйлайсизми? Бўлмаса уйимизга келинг, ҳақиқий байрам қандай ўтишини кўрасиз!»

Кўпроқ билиш

Муқаддас Китоб принциплари қандай фойда келтиради?

Исо нега йўл-йўриққа муҳтожлигимизни ва қайси иккита илоҳий принцип жуда аҳамиятли экани тушунтириб берди.