Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Табиий офатлардан талафот кўрганларга ёрдам берасизларми?

Табиий офатлардан талафот кўрганларга ёрдам берасизларми?

Ҳа, табиий офатлар юз берганда Яҳованинг Шоҳидлари доимо ёрдам беришади. Галатияликларга 6:10 даги: «Ҳаммага, айниқса имондошларимизга яхшилик қилайлик» деган маслаҳатга амал қилган ҳолда, биз нафақат Шоҳидларга, балки бошқа инсонларга ҳам амалий ёрдам берамиз. Шунингдек биз мана шундай кулфатни бошидан кечираётганларнинг ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қиламиз (2 Коринфликларга 1:3, 4).

Ташкилот

Табиий офат содир бўлганида, талафот кўрган ҳудуднинг жамоат оқсоқоллари уларнинг қарамоғида бўлган барча имондошлари соғ-саломат эканлигига амин бўлиб, ким қандай ёрдамга муҳтожлигини аниқлаб олишади. Сўнг улар яқин ҳудуддаги Яҳова Шоҳидларининг филиалига ўтказган текширувлари ва қандай ёрдам кўрсатишгани ҳақида хабар беришади.

Мабодо яқин атрофдаги жамоатларнинг ёрдамидан ташқари, қўшимча кучга эҳтиёж сезилса, Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаш аъзолари муҳтожликни тўлдириш учун керакли чоралар кўришади. Биринчи асрдаги масиҳийлар очлик пайтида бир-бирига ғамхўрлик кўрсатиб, худди шундай йўл тутган эдилар (1 Коринфликларга 16:1–4). Куч тўғри тақсимланиши учун маҳаллий филиал, табиий офатлардан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатиш қўмиталарини ташкиллаштиради. Қўшни ҳудудлардаги Шоҳидлар вақт ва кучларини аямай, ўз хоҳишлари билан ёрдамга келишади (Ҳикматлар 17:17).

Моддий ёрдам

Яҳова Шоҳидларининг филиалларига тушган хайр-эҳсонлардан, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга ёрдам бериш мақсадида ҳам ишлатилади (Ҳаворийлар 11:27–30; 2 Коринфликларга 8:13–15). Кўнгилли ёрдамчилар текинга хизмат қилиб беришгани туфайли хайр-эҳсон этилган пуллар, маъмурий харажатларга сарфланмасдан тўғри ўз манзилига етиб боради. Тушган хайр-эҳсонлар билан эҳтиёткорона муомала қиламиз (2 Коринфликларга 8:20).