Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Яҳованинг Шоҳидлари Тавротга ишонишадими?

Яҳованинг Шоҳидлари Тавротга ишонишадими?

Ҳа. Яҳованинг Шоҳидлари «ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб», «фойдали» эканига ишонишади (2 Тимўтийга 3:16). Бу кўпчиликка танилган Таврот, Забур ва Инжил каби китобларни ҳам ўз ичига олади. Биз Муқаддас Китобларнинг барча қисмларини ҳозирги кунда ҳам амалий ва фойдали деб ҳисоблаймиз.

Нега масиҳийлар ҳам Таврот, ҳам Инжилга мурожаат қилишади?

Ҳаворий Павлус илоҳий илҳом ила шундай деб ёзган эди: «Қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар насиҳат олишимиз учун ёзилган. Токи улар туфайли сабр-бардошли бўлиб ҳамда тасалли топиб, умидга эга бўлайлик» (Римликларга 15:4). Демак, Муқаддас Китобнинг Таврот қисмида биз учун фойдали маълумотлар бор. Боз устига Тавротдан қизиқарли тарихий воқеаларни билиб, амалий маслаҳатлар олса бўлади.

  • Воқеаларга бой тарих. Тавротда дунё яратилиши ва одамзод гуноҳга қўл уриши ҳақида батафсил ёзиб қолдирилган. Агар бу ҳақда билимимиз бўлмаса: «Биз қаердан пайдо бўлганмиз? Нега одамлар ўлади?» каби саволлар жавобсиз қоларди (Ибтидо 2:7, 17). Устига-устак, Тавротдан Яҳова Таоло биз каби хурсандчилик ва қийинчилик кунларни бошдан кечирган инсонлар билан қандай муомала қилгани тўғрисида билиб олсак бўлади (Ёқуб 5:17).

  • Амалий маслаҳат. Таврот таркибига кирган Ҳикматлар ҳамда Воиз китобида, бебаҳо ва ҳаётий донолик бор. Ушбу китоблардан кўпгина фойдали маслаҳатлар топсак бўлади. Масалан, бахтли оилавий ҳаётдан завқланиш (Ҳикматлар 15:17), ишга нисбатан тўғри нуқтаи назар (Ҳикматлар 10:4; Воиз 4:6) ҳамда ўсмирлар ёшлик даврини унумли ўтказиши борасида (Воиз 11:9–12:1).

Қолаверса, Тавротда ёзилган Мусонинг қонунини ҳам ўрганиб, кўп фойда олишимиз мумкин. Гарчи масиҳийлардан Мусо қонунига риоя қилиш кутилмаса-да, унинг негизида ётган бебаҳо принциплар бахтли ҳаётга етаклайди (Левилар 19:18; Қонунлар 6:5–7).