Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Америкалик сектамисизлар?

Америкалик сектамисизлар?

Халқаро идора марказимиз Қўшма Штатларда жойлашган. Аммо қуйидаги сабабларга кўра биз америкалик секта эмасмиз:

  • Баъзиларнинг фикрича, секта — асосий диндан ажралиб чиққан диний оқим. Яҳованинг Шоҳидлари ҳеч қайси диндан ажралиб чиқишмаган. Биз биринчи асрдаги масиҳийликни тикладик, холос.

  • Яҳованинг Шоҳидлари 230 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда ўз фаолиятини олиб боришади. Биз қайси давлатда яшашимиздан қатъи назар, АҚШ ҳукумати ёки бошқа бир инсоний ҳукуматга эмас, балки Тангри Яҳова ҳамда Исо алайҳиссаломга содиқмиз (Юҳанно 15:19; 17:15, 16).

  • Бизнинг барча таълимотларимиз Қўшма Штатлардаги қайсидир диний раҳбарнинг кўрсатмаларига эмас, балки Муқаддас Китобга асосланган (1 Салоникаликларга 2:13).

  • Биз қайсидир инсонга эмас, балки Исо алайҳиссаломга эргашамиз (Матто 23:8–10).