Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Нима учун қон қуймайсизлар?

Нима учун қон қуймайсизлар?

Кенг тарқалган нотўғри нуқтаи назар

Миш-миш: Яҳованинг Шоҳидлари шифокорларга ишонишмайди, шунинг учун ҳам тиббий амалиётдан фойдаланишмайди.

Факт: Биз ўзимиз ва оиламиз учун энг яхши тиббий даволаниш турини танлашга интиламиз. Соғлигимиз билан бирор муаммога дуч келсак, қонсиз тиббиёт муолажасида ҳамда жарроҳликда малакаси бўлган шифокорларга мурожаат қиламиз. Тиббиётнинг ушбу соҳасида қилинаётган ҳаракатларни жуда қадрлаймиз. Шуни айтиш жоизки, Яҳованинг Шоҳидларига ёрдам бериш мақсадида қўлланилаётган қонсиз амалиётлар, жамиятда ҳам муваффақият ила татбиқ этиб келинмоқда. Кўпгина мамлакатларда ҳар бир бемор танлаш имконига эга бўлиб, қон қуйиш туфайли бўладиган турли хил хавф-хатарлардан, жумладан, қон орқали юқадиган касалликлардан, иммун системасининг реакцияларидан ҳамда инсоний хатолардан ҳимояланиши мумкин.

Миш-миш: Яҳованинг Шоҳидлари, инсоннинг барча хасталикларини имон даволаши мумкинлигига ишонишади.

Факт: Биз имон орқали хасталиклардан халос бўлиш мумкинлигига ишонмаймиз.

Миш-миш: Қонсиз амалиёт жуда қиммат.

Факт: Қон қуйиш нисбатан арзон кўринса-да, унинг оқибатларини бартараф қилинишга сарфланадиган харажатлар умумий жиҳатдан қонсиз амалиётга нисбатан жуда кўп *.

Миш-миш: Ҳар йили кўпдан-кўп Яҳованинг Шоҳидлари, жумладан болалар ҳам, уларга қон қуйилмагани туфайли ҳалок бўлмоқдалар

Факт: Ушбу даъво тўлалигича асоссиздир. Жарроҳлар мунтазам равишда юрак билан боғлиқ бўлган жарроҳлик операциялари, ортопедик жарроҳлик ҳамда органларни трансплантация қилишдек мураккаб операцияларни қон қуймай ўтказишмоқда *. Қон қуймаган беморлар, жумладан болалар, қон қуйишга рози бўлганларга нисбатан тезроқ ва яхшироқ тузалишмоқда *. Нима бўлганда ҳам, ҳеч ким бемор қон қуймай ўлишини ёки қон қуйиб ҳаётини сақлай олиши мумкинлигига кафолат бера олмайди.

Нима учун Яҳованинг Шоҳидлари қон қуйишмайди?

Ушбу масала тиббиётдан кўра кўпроқ диний эътиқод билан боғлиқ. Таврот ва Инжилда қондан сақланиш лозимлиги ҳақида аниқ айтилган (Ибтидо 9:4; Левилар 17:10; Қонунлар 12:23; Ҳаворийлар 15:28, 29). Бундан ташқари, Аллоҳнинг назарида қон ҳаётни билдиради (Левилар 17:14). Шундай экан, қонга бўлган муносабатимиз нафақат Аллоҳга бўлган итоаткорлигимизга, балки ҳаётни ато этган Шахсни ҳурмат қилишимизга ҳам боғлиқдир.

Қон қуйишга бўлган нуқтаи назарнинг ўзгариши

Қийин операциялар ҳам қонсиз муваффақиятли ўтказилиши мумкин

Бир вақтлари тиббиёт соҳа мутахассислари умуман олганда қонсиз амалиёт деб аталган йўналишни ақлсизлик ва ҳаттоки ўз жонига қасд қилишдек қарашган бўлса-да, охирги йиллар ичида бундай нуқтаи назар кескин ўзгарди. Масалан, 2004 йили тиббиёт таълим журналида чоп этилган бир мақолада шундай фикр ёзилган: «Даволанаётган Яҳованинг Шоҳидлари учун ишлаб чиқарилган кўпгина усуллар яқин келажакда тиббиёт амалиёти учун одатий ҳол бўлиб қолади» *. 2010 йили бир журналнинг мақоласида шундай дейилган: «Қонсиз амалиёт қўлланилиши фақатгина Яҳованинг Шоҳидлари билан чегараланиб қолмай, жарроҳликнинг ажралмас қисми бўлиши лозим («Heart, Lung and Circulation»).

Ҳозирги пайтда бутун дунё бўйлаб минглаб шифокорлар қонни сақлаш технологиялари ёрдамида мураккаб жарроҳлик операцияларини қон қуймай амалга ошириб келишмоқда. Қон қуйишнинг ўрнини босадиган бундай усуллар ҳаттоки ривожланаётган мамлакатларда ва Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган беморларга қўлланиб келинмоқда.

^ 8- х.б. «Transfusion and Apheresis Science, Volume 33, No. 3, p. 349»

^ 10- х.б. «The Journal of Thoracic and Cardiovascular Surgery, Volume 134, No. 2, pp. 287-288; Texas Heart Institute Journal, Volume 38, No. 5, p. 563; Basics of Blood Management, p. 2; and Continuing Education in Anaesthesia, Critical Care & Pain, Volume 4, No. 2, p. 39»

^ 10- х.б. «The Journal of Thoracic and Cardiovascular Surgery, Volume 89, No. 6, p. 918; and Heart, Lung and Circulation, Volume 19, No. 11, p. 658»

^ 14- х.б. «Continuing Education in Anaesthesia, Critical Care & Pain, Volume 4, No. 2, page 39»