Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Нима учун урушларда иштирок этмайсизлар?

Нима учун урушларда иштирок этмайсизлар?

Қуйидаги сабабларга кўра Яҳованинг Шоҳидлари урушларда қатнашмайдилар:

  1. Худога итоат қилиш. Муқаддас Китобда Худонинг хизматчилари қиличларини омочга айлантириши ва ҳеч қачон жанг қилишни ўрганмаслиги кераклиги ҳақида айтилган (Ишаё 2:4).

  2. Исога итоат қилиш. Ҳазрати Исо ҳаворий Бутрусга шундай деган эди: «Қиличингни қинига солиб қўй. Чунки қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади» (Матто 26:52). Шу йўсин Исо, унинг издошлари қўлларига қурол олмаслигини кўрсатган.

    Исонинг шогирдлари «дунёга тегишли бўлмаслик» ҳақидаги амрга бўйсунган ҳолда сиёсий ишларда қатъий бетарафликни сақлашади (Юҳанно 17:16). Давлатга қарши чиқмайдилар шунингдек, армияда хизмат қилмоқчи бўлганларга ўз нуқтаи назарларини сингдирмайдилар.

  3. Ўзгаларни севиш. Исо издошларига «бир-бирингизни севинглар» деб амр берган эди (Юҳанно 13:34, 35). Улардан ҳеч ким бир-бирига қарши жанг қилмайди, аксинча улар халқаро биродарликни ташкил қилишади (1 Юҳанно 3:10–12).

  4. Илк масиҳийларнинг намунаси. Бир энциклопедияда қуйидаги фикр ёзилган: «Исонинг илк издошлари жангларда иштирок этишдан ва ҳарбий хизматдан воз кечишган. [...] Қотиллик Исонинг душманларни севиш ҳақидаги таълимотига зид бўлган» («Encyclopedia of Religion and War»). Немис илоҳиёт мутахассиси Петер Майнхолд ҳам шунга ўхшаш фикр билдириб, илк масиҳийлар учун «бир вақтнинг ўзида ҳам масиҳий, ҳам аскар бўлиш ақлга сиғмасди» деб айтган эди.

Аҳолига ёрдам кўрсатиш

Яҳованинг Шоҳидлари жамиятга фойда келтирувчи шахслар бўлиб, яшаётган давлатига ҳеч қандай хавф туғдирмайдилар. Пастда келтирилган Муқаддас Китобдаги амрга бўйсуниб, биз давлат раҳбарларини ҳурмат қиламиз:

  • «Ҳар бир инсон ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин» (Римликларга 13:1).

  • «Подшоҳнинг ҳақини подшоҳга, Аллоҳнинг ҳақини Аллоҳга беринглар» (Матто 22:21).

Шундай экан, биз қонунга бўйсуниб, солиқларни тўлаймиз ва жамият ҳаётини яхшилаш учун давлат раҳбарларининг тадбирларини қўллаб-қувватлаймиз.