Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Муқаддас Китоб тадқиқи бу нима?

Муқаддас Китоб тадқиқи бу нима?

Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилишади. Ушбу тадқиқ қуйидаги саволларга жавоб топишга ёрдам беради:

  • Худо ўзи ким?

  • Худо мен ҳақимда ҳақиқатдан ҳам қайғурадими?

  • Турмушимни қандай яхшиласам бўлади?

  • Ҳаётда чинакам бахтга эриша оламанми?

Қуйида Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга доир кўпчиликни қизиқтирадиган саволларга жавоблар топишингиз мумкин.

Тадқиқ қандай ўтади? Биз, бирон-бир мавзуни, масалан «Худо» ёки «турмуш» мавзусини танлаб, бу мавзуга доир оятларни Муқаддас Китобдан кўриб чиқамиз. Бу оятларни ўрганиб чиқиб, мана шу мавзу ҳақида Муқаддас Китобнинг нуқтаи назарини тушуниб оламиз ва Муқаддас Китобнинг ўзи мавзуни ёритиб беришига йўл қўйган бўламиз.

Муқаддас Китобни ўрганишда бизга Муқаддас Китоб таълимотлари китоби ёрдам беради. Муқаддас Китобда бошқа мавзулар қатори Худо, Исо пайғамбар ва келажагимиз борасида нима дейилиши ҳақида ҳам аниқ маълумот мавжуд.

Муқаддас Китоб тадқиқи учун пул тўлаш керакми? Муқаддас Китоб тадқиқи бепул бўлиб, тадқиқ қилинадиган адабиётлар учун пул олинмайди.

Муқаддас Китоб тадқиқи қанча давом этади? Кўп одамлар ҳар ҳафта бир соатга яқин вақтларини биз билан Муқаддас Китобни ўрганиш учун ажратишади. Лекин Муқаддас Китобни қанча вақт мобайнида тадқиқ қилишни ўрганаётган кишининг ўзи ҳал қилади. Шундай экан, киши қанча вақт тадқиқ қилишни истаса, тадқиқ шунча давом этади.

Мен Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга рози бўлсам, нима қилишим керак бўлади? Агар Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни истасангиз, сизга қулай вақтда ва жойда Яҳова Шоҳидларидан биттаси сизникига келади. У сизга, Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтишини бир неча дақиқа давомида тушунтириб беради. Агар сизга ёқса, давом эттирсангиз ҳам бўлади.

Агар мен Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга рози бўлсам, Яҳованинг Шоҳиди бўлишим шартми? Йўқ. Биз, Муқаддас Китобни бошқалар ҳам ўрганишларини истаймиз, лекин бировни ташкилотимиз аъзоси бўлишга мажбурламаймиз. Аслини олганда, биз ҳар бир инсонда нимага ишониш кераклигини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи борлигини инобатга олган ҳолда, ҳурмат ила Муқаддас Китобда нима дейилганини кўрсатамиз, холос (1 Бутрус 3:15).

 

 

Кўпроқ билиш

Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?

Дунё бўйлаб Муқаддас Китоб миллионлаб одамларга ҳаётдаги энг муҳим саволларга жавоб топишга ёрдам берди. Сиз ҳам бундайларнинг қаторида бўлмоқчимисиз?

Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилади?

Бутун дунё бўйлаб, Яҳованинг Шоҳидлари одамларга Муқаддас Китоб тадқиқини бепул таклиф қилиши билан танилган. У қандай ўтказилишини томоша қилинг.

Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш

Муқаддас Китобни сизга қулай вақтда ва жойда тадқиқ қилинг.