Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Нима учун ўзларингизни Яҳованинг Шоҳидлари деб атайсизлар?

Нима учун ўзларингизни Яҳованинг Шоҳидлари деб атайсизлар?

Муқаддас Китобнинг бир қатор таржималарида Аллоҳнинг шахсий исми учрайди. Уларга кўра, бу исм Яҳова ёки ибронийчада ЙҲВҲ (Чиқиш 6:3, изоҳ). Шоҳид эса шундай инсонки, у ўзи амин бўлган нуқтаи назарлар ва ҳақиқатларни бошқалар билан баҳам кўради.

Шундай қилиб, «Яҳованинг Шоҳидлари» деган исм, Парвардигор Яҳова тўғрисидаги ҳақиқатларни ваъз этаётган бир гуруҳ кишиларни назарда тутади (Ваҳий 4:11). Биз ҳаёт тарзимиз ҳамда Аллоҳнинг Каломидан ўрганганларимиз билан бўлишиш орқали бошқаларга шоҳидлик берамиз (Ишаё 43:10–12; 1 Бутрус 2:12).