Ҳа. Яҳова Шоҳидларининг барчаси ваъзгўйлик қилишади ёки хизмат қилишади, жумладан миллионлаб аёллар ҳам. Муқаддас Китобда башорат қилинганидек, «аёлларнинг катта жамоаси хушхабарни элтади» (Забур 67:11).

Яҳованинг Шоҳиди бўлган аёллар Муқаддас Китобдаги аёлларнинг ўрнагига тақлид қилишади (Ҳикматлар 31:10–31). Гарчи улар жамоатда бошчиликни қўлга олишмаса-да, ваъзгўйлик хизматида фаол иштирок этишади. Боз устига улар фарзандларига илоҳий меъёрлар асосида таълим-тарбия беришади (Ҳикматлар 1:8). Сўзлари ва юриш-туриши билан, масиҳий аёллар бошқаларга яхши ўрнак кўрсатишга ҳаракат қилишади (Титусга 2:3–5).