Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Ташкилотингиз асосчиси ким?

Ташкилотингиз асосчиси ким?

Яҳованинг Шоҳидлари ташкилотининг замонавий тарихига XIX асрнинг охирида асос солинган. Ўша вақтда АҚШдаги Пенсильвания штатидаги Питтсбург атрофида яшаган бир гуруҳ Муқаддас Китоб тадқиқотчилари Муқаддас Китобни синчковлик ила ўргана бошлашган. Улар черковда ўргатилган таълимотларни Муқаддас Китобдаги таълимотлар билан солиштиришган. Ўрганган нарсаларини китобларда, газеталарда ва ҳозирги пайтда «Қўриқчи Минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди» деб номланган журналларда чоп этишган.

Ўша бир гуруҳ самимий Муқаддас Китоб тадқиқотчиларнинг орасида Чарлз Тейз Расселл исмли киши ҳам бор эди. Ўша пайтда Расселл маърифат ишларида етакчи бўлгани ва «Қўриқчи Минораси» журналининг илк муҳаррири бўлгани учун уни янги дин асосчиси деб бўлмайди. Расселл ва ўша пайтда Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари деб номланган гуруҳнинг бошқа аъзолари, Исо Масиҳ ўргатган билимларни бошқаларга етказишни ва биринчи асрдаги жамоатдагиларнинг ўрнагига эргашишни мақсад қилишган эди. Масиҳийликнинг асосчиси Исо бўлгани учун биз уни ташкилотимизнинг асосчиси сифатида биламиз (Колосаликларга 1:18–20).