Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

JW.ORG ВЕБ-САЙТИ

Мобил мосламада JW.ORG сайтидан фойдаланиш

Мобил мосламада JW.ORG сайтидан фойдаланиш

Компьютер экранида кўринадиган барча веб-саҳифа ва хусусиятлар смартфон ёки планшетда ҳам мавжуд. Бироқ сайтнинг турли меню ва саҳифалари мобил мосламанинг кичикроқ экранида бошқача кўринади, аммо шу билан бирга имкон борича қулай бўлиши учун мўлжалланган. Ушбу мақоладаги кўрсатмалар ёрдамида, сиз jw.org сайтида керакли нарсаларни топа оласиз.

 Мобил менюдан фойдаланиш

Барча нарса кўринадиган режимда, сайтнинг асосий бўлимларининг номлари доим экраннинг тепасида чиқади. Менюнинг иккинчи даражали қисми эса, экраннинг чап томонида вертикал ҳолатда кўринади.

Лекин кичикроқ экранларда барча менюлар вертикал ҳолатда чиқади. Бундан ташқари, экранни ортиқча нарсалар билан тўсмаслик учун, менюлар ишлатилмаганида, яширин ҳолатда бўлади.

  • Менюни яшириш ёки кўрсатиш учун Меню тугмачасига босинг. Бўлимнинг асосий саҳифасига ўтиш мақсадида, унинг номланишига босинг.

  • Рўйхатни очиш тугмачасига босинг, шунда иккинчи даражали менюдаги бўлимларни кўрасиз. Муайян бўлимга тааллуқли саҳифага ўтиш учун, менюдаги ўша бўлимнинг номига босинг.

  • Рўйхатни бекитиш тугмачасига босинг, шунда иккинчи даражали менюдаги бўлимлар яна яшириниб қолади.

  • Бош саҳифага ўтиш учун, JW.ORG тугмачасига босинг.

  • Сайт қайси тилларда мавжуд эканини кўриш учун, Тил ўзгартирадиган тугмачага босинг.

  • Сайт бўйича излаш хусусияти ёрдамида маълумот қидириш учун, Излаш тугмачасига босинг.

 Адабиётдаги мақола ёки боблар бўйича ўтиш

Айтайлик, сиз барча нарса кўринадиган режимда бирон адабиётдан мақола ёки бобни ўқияпсиз, шунда унинг тўлиқ мундарижаси доим кўриниб туради. Бироқ мобил мосламанинг кичикроқ экранида мундарижа яширинган бўлади.

  • Рўйхатни кўрсатиш тугмачасига босинг, шунда мундарижа чиқади. Мундарижадаги бирон мақола ёки бобга ўтиш учун, унинг номига босинг.

  • Орқага тугмачасига босинг, шунда ундан аввалги мақола ёки боб чиқади.

  • Кейингиси тугмачасига босинг, шунда ундан кейинги мақола ёки боб чиқади.

  • Рўйхатни яшириш тугмачасига босинг, шунда мундарижа яширинади ва очиқ мақола ёки бобни ўқишда давом этаверасиз.

 Онлайн Муқаддас Китоб бўйича ўтиш

АДАБИЁТЛАР > МУҚАДДАС КИТОБ сарлавҳасига киринг ва Онлайн ўқиш тугмачасига босинг. Ёки бош саҳифадаги Муқаддас Китобни онлайн ўқинг ҳаволасига босинг.

Муқаддас Китоб панелида чиқадиган рўйхатларда Муқаддас Китоб рисоласини ва бобни танланг, сўнг Ўтиш тугмачасига босинг.

Муқаддас Китобнинг бошқа бобига ўтишни осонлаштириш учун, саҳифани пастга тушираётганда, Муқаддас Китоб панели Меню панелида қадалган бўйича тураверади.

  • Муқаддас Китоб панелини Меню панелидан олиб қўйиш учун, Ечиш тугмачасига босинг. Шу йўсин, Муқаддас Китоб матни учун экранда кўпроқ жой очилади. Бошқа бобни танлаш мақсадида, саҳифани тепага ёки пастга юргизиб кўриш лозим.

  • Муқаддас Китоб панелини Меню панелига бириктириш учун, Қадаш тугмачасига босинг.

  • Рўйхатни кўрсатиш тугмачасига босинг, шунда Муқаддас Китоб мундарижаси чиқади.

  • Орқага тугмачасига босинг, шунда ундан аввалги бобга ўтасиз.

  • Кейингиси тугмачасига босинг, шунда ундан кейинги боб чиқади.

  • Рўйхатни яшириш тугмачасига босинг, шунда Муқаддас Китоб мундарижаси яширинади.

 Мақоланинг аудио ёзувини тинглаш

Агар сиз ўқиётган мақоланинг аудио ёзуви бўлса, Аудио панель чиқади.

  • Аудио ёзувни тинглаш учун, Тинглаш тугмачасига босинг.

  • Аудио ёзувни тўхтатиб туриш учун, Пауза тугмачасига босинг. Агар, Тинглаш тугмачасига боссангиз, аудио ёзувни тинглашда давом этасиз.

  • Аудио ёзувни эшиттирадиган мосламанинг сирғалувчи қисмини олдига ёки орқага юргизинг, шунда аудио ёзувнинг бошқа қисмига ўтасиз.

Мақоланинг аудио ёзувини тинглашни бошлаб, саҳифани пастга туширсангиз, Аудио панель Меню панелига бириктирилган бўлади. Шу йўсин, саҳифани юргизмаган ҳолда аудио ёзувни тўхтатишингиз ва қайта ёқишингиз мумкин.