Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

JW.ORG ВЕБ-САЙТИ

Имо-ишора тилида маълумот қидириш

Имо-ишора тилида маълумот қидириш

Имо-ишора тилидаги аксарият маълумот видео формат шаклида келтирилган. jw.org сайти, жумладан бош саҳифа ҳам баъзи имо-ишора тилларига қисман таржима қилинган. Бошқаларига эса, сайт ҳали ўгирилмаган, бироқ у ерда видео форматдаги китоблар, журналлар ва бошқа адабиётлар бор. Уларни АДАБИЁТЛАР сарлавҳаси остида топиш мумкин.

Имо-ишора тилидаги маълумотни топиш учун, қуйида келтирилган учта усулдан бирини қўлланг:

 Имо-ишора тилини танлаш

  • 1- усул. jw.org сайти мавжуд бўлган тилларнинг тўлиқ рўйхати кўриниши учун, Тил ўзгартирадиган тугмачага босинг.

  • Рўйхатда фақатгина имо-ишора тиллари кўриниши учун, Фақат имо-ишора тилларни кўрсатиш тўртбурчагини белгиланг.

    Яна бир йўли — имо-ишора тилининг номини, қидириш ойначасига киритиш. Шунда, бу ҳарфлардан иборат бўлган тиллар рўйхати қисқаради.

  • 2- усул. Бош саҳифадаги «Имо-ишора тилида видеоларни томоша қилинг» номли ҳаволани босинг. Рўйхатдан имо-ишора тилини танланг.

Сайт сиз танлаган имо-ишора тилига ўгирилган бўлса, у ўша тилга ўтади.

Сайт имо-ишора тилида эканини билиб олиш қийин эмас, чунки келтирилган менюдаги ҳар бир бўлим, ўзига хос белги билан тасвирланган.

АДАБИЁТЛАР сарлавҳаси остидаги айрим бўлимларнинг номланиши, оддий тилдаги (имо-ишора тили эмас) сайтда қўлланилган номланишдан фарқ қилади. Масалан, МУСИҚА номи остидаги бўлим, имо-ишора тилидаги сайтда ҚЎШИҚЛАР деб аталади.

Ўзингизга керакли маълумотни топиш учун, турли менюларни қўлланг. Имо-ишора тилидаги видеоларни томоша қилинг ёки юклаб олинг.

АДАБИЁТЛАР сарлавҳасига кириш

 АДАБИЁТЛАР > САРАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР сарлавҳасига киринг.

Чиқадиган рўйхатдан исталган имо-ишора тилини танланг. Рўйхатда юзлаб тиллар мавжуд. Ўзингизга кераклигини тезроқ топиш учун чиқадиган рўйхатни босиб, у ерга тилнинг номини киритишни бошланг. Шунда, бу ҳарфлардан иборат бўлган тиллар рўйхати қисқаради.

Агар сиз танлаган имо-ишора тилида бор-йўғи бир нечта адабиёт бўлса, уларнинг бари САРАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР бўлимида чиқади. Аммо адабиётлар кўп бўлган имо-ишора тилларида, САРАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР бўлимида уларнинг фақатгина айримлари кўринади, холос. Имо-ишора тилида қайси турдаги адабиётлар мавжуд эканини кўриш учун, керакли категорияга киринг (масалан, МУҚАДДАС КИТОБ, ЖУРНАЛЛАР, КИТОБЛАР ВА РИСОЛАЛАР).

JW Library Sign Language иловасидан фойдаланиш

Қуйидагилардан тез-тез фойдаланиб турсангиз, JW Library Sign Language иловаси сизга қўл келади:

  •   имо-ишора тилидаги видеолардан кўп фойдалансангиз;

  • интернетга уланишнинг иложи бўлмаган ҳолларда ҳам, бу видеолар қўл остингиздаги электрон мосламада бўлишини истасангиз;

  • илова сиз қўллайдиган имо-ишора тилида мавжуд бўлса.

Кўпроқ маълумот олиш учун, JW Library Sign Language иловасидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилган саҳифага киринг.