Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

JW.ORG ВЕБ-САЙТИ

Бошқа тилда маълумот қидириш

Бошқа тилда маълумот қидириш

Айтайлик, бирон тилни ўрганяпсиз ёки бошқа тилда гапирадиган инсон билан jw.org сайтидаги маълумотни бўлишмоқчисиз. Унда, керакли тилда маълумотни топиш учун, қуйида келтирилган учта усулдан бирини танланг.

 Сайтни бошқа тилга ўтказиш

jw.org сайти қайси тилларда мавжуд эканини кўриш учун, Тил ўзгартирадиган тугмачага босинг.

Рўйхатда, ҳар бир тилнинг чап томонида қуйидаги белгиларнинг бири мавжуд:

  • Сайт бутунлайин ёки қисман бу тилга ўгирилган. Сайтни бу тилга ўтказиш учун, тилнинг номини босинг.

  • Сайт бу тилга ҳали ўгирилмаган, бироқ юклаб олиш учун адабиётлар мавжуд. Уларни кўриш учун, тилнинг номини босинг.

  • Бу, имо-ишора тили.

    Сайт қисман бўлса-да, сиз танлаган имо-ишора тилига ўгирилган бўлса, у ўша тилга ўтади.

    Сайт сиз танлаган имо-ишора тилига ҳали ўгирилмаган бўлса, ўша имо-ишора тилидаги адабиётлар рўйхатини кўрасиз.

Рўйхатда юзлаб турли тиллар мавжуд. Кераклигини тезроқ топиш учун, қуйида келтирилган имкониятларнинг бирини қўлланг:

  • Танланган тилларнинг бирини танлаш. Рўйхатнинг бошида, сиз танлаган сўнгги тўртта тил кўринади.

  • Тилнинг номини киритиш. Сиз излаётган тилнинг номига оид бир нечта ҳарфни ўз тилингизда ёки ўша тилда киритинг. Дейлик, сайт ўзбек тилида очиқ, сиз унинг тилини инглизчага ўтказмоқчи бўлсангиз, қидириш ойначасига «инглиз» ёки «English» сўзини ёзишингиз мумкин. Ҳар бир ҳарфни киритганингиз сайин, номи бу ҳарфлардан иборат бўлган тиллар рўйхати қисқариб боради.

 Веб-саҳифанинг бошқа тилда кўриниши

1- усул. Тилида ўқиш чиқадиган рўйхати бор бўлган саҳифаларда бу усулни қўлланг.

Ўзингиз ўқимоқчи ёки биронтасига тақдим этмоқчи бўлган мақолага ўтинг. Сўнг, бу мақола сизга керакли тилда кўриниши учун, Тилида ўқиш чиқадиган рўйхатидаги тилни танланг. (Агар керакли тил Тилида ўқиш чиқадиган рўйхатда бўлмаса, демак бу мақола танлаган тилда ҳали нашр этилмаган.)

Изоҳ. Тилида ўқиш чиқадиган рўйхат ичидаги тил номининг чап томонида наушник тасвирланган белги, бу тилда мақоланинг аудио ёзуви мавжудлигини кўрсатади.

Агар мақолани бошқа тилда кўриш учун, Тилида ўқиш чиқадиган рўйхати қўлланилган бўлса, бу тилда фақат танланган мақола чиқади, сайтнинг бошқа қисми эса дастлабки тилда қолаверади.

2- усул. Агар сиз ўқиётган мақолада Тилида ўқиш чиқадиган рўйхат кўринмаса, сайтни керакли тилга ўтказиш учун Тил ўзгартирадиган тугмачани қўлланг. Агар сиз ўқиётган мақола танлаган тилингизда бўлса, у кўринади. Борди-ю, бўлмаса, сайт сиз танлаган тилга ўтади ва бош саҳифа очилади.

 Бошқа тилда адабиёт қидириш

АДАБИЁТЛАР > САРАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР сарлавҳасига киринг. Чиқадиган рўйхатдаги тилни танлаб, Излаш тугмачасига босинг.

Кераклигини тезроқ топиш учун, қуйида келтирилган имкониятларнинг бирини қўлланг:

  • Танланган тилларнинг бирини танлаш. Рўйхатнинг бошида, сиз танлаган сўнгги тўртта тил кўринади.

  • Тилнинг номини киритиш. Сиз излаётган тилнинг номига оид бир нечта ҳарфни ўз тилингизда ёки ўша тилда киритинг. Дейлик, сайт ўзбек тилида очиқ, сиз унинг тилини инглизчага ўтказмоқчи бўлсангиз, қидириш ойначасига «инглиз» ёки «English» сўзини ёзишингиз мумкин. Ҳар бир ҳарфни киритганингиз сайин, номи бу ҳарфлардан иборат бўлган тиллар рўйхати қисқариб боради.

Сиз танлаган тилда кўпгина адабиётлар бўлса, САРАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР саҳифасида улардан фақат бир нечтаси кўринади. Бошқа адабиётни топиш учун, адабиётлар категориясининг кераклисига ўтинг (масалан, КИТОБЛАР ВА РИСОЛАЛАР ёки ЖУРНАЛЛАР). Шунда, танлаган тилингизда ушбу категорияда мавжуд бўлган адабиётлар рўйхатини кўрасиз.

Агар танлаган тилингизда ушбу категорияда адабиётлар бўлмаса, саҳифада, мавжуд адабиётларга ишора қилинган ҳаволалар келтирилади.