Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

JW.ORG ВЕБ-САЙТИ

Адабиётни қидириш

Адабиётни қидириш

JW.ORG сайтимиздаги АДАБИЁТЛАР сарлавҳаси остида электрон, аудио ва видео шаклида юзлаб маълумотлар мавжуд. Ушбу мақоладаги кўрсатмаларга риоя қилиб, излаган адабиётингизни топишингиз мумкин.

 Адабиётни номи бўйича қидириш

Адабиётнинг номи ёки номидаги бирон қисмни билсангиз, қуйида таърифланган усулни қўллаб, уни тезда топишингиз мумкин.

АДАБИЁТЛАР > КИТОБЛАР ВА РИСОЛАЛАР сарлавҳаси остида.

  • Барча адабиётлар тугмачаси остида чиқадиган рўйхатга босинг ёки излаган адабиётингиз номидаги бирон сўзини теринг. Айтайлик, «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобини қидиряпсиз, унда «таълимотлар» сўзини теринг. Шунда, чиқадиган рўйхат анча қисқаради. Сўнг, керакли китобнинг номини танланг.

  • Қидирув тугмачасига босинг.

 Муайян журналнинг сонини қидириш

АДАБИЁТЛАР > ЖУРНАЛЛАР сарлавҳаси остида.

Биринчи саҳифада, «Уйғонинг!» ва «Қўриқчи минораси» (тарқатиш сони) журналларининг сўнгги тўртта нашрини ҳамда «Қўриқчи минораси»нинг тадқиқ сони ва соддалаштирилган нашрининг саккизтасини кўришингиз мумкин. (Ушбу нашрларнинг баъзилари айрим тилларда мавжуд эмас.) Муайян журналнинг сонини қидириш учун, қуйидаги қадамларга амал қилинг:

  • Чиқадиган рўйхатда муайян журналнинг сонини ва йилини танланг.

  •   Қидирув тугмачасига босинг.

Адабиётнинг барча форматларини кўрсатувчи дисплей

Адабиётлар иккита турли шаклда чиқиши мумкин, яъни сетка ва рўйхат кўринишида.

Адабиётларнинг қисқача рўйхати чиқиши учун, Сетка кўриниш тугмачасига босинг. Ушбу дисплейда тўла маълумот кўринмайди.

Сетка кўринишда адабиётларнинг муқоваси, юклаб олиш белгиси ва ҳар бир адабиётнинг номини кузатиш мумкин. Адабиётлар турли форматларда мавжуд ва ўзингизга мосини юклаб олиш учун, кераклигини танланг ёки мобил электрон воситаларда кераклигини босинг. Уларни нафақат электрон шаклда, балки аудио форматда юклаб олиш мумкин.

Кўринишни ўзгартириш учун Рўйхат кўриниш тугмачасига босинг.

Рўйхат кўриниш тугмачасига босганда, ҳар бир адабиётнинг мавжуд бўлган барча форматлари кўринади.

Айрим адабиётларнинг қўшимча, жумладан йирик ҳарфли нашрлари мавжуд. Форматга (масалан, PDF) боссангиз, бу адабиёт яна қандай шаклда мавжуд эканини кўрсатувчи диалог ойначаси чиқади. Кейин, юклаб олмоқчи бўлганингизни танланг.

 Адабиётни маълумот бўйича қидириш

Агар адабиёт онлайн режимида ўқиш мумкин бўлган веб-саҳифада мавжуд бўлса, Қидириш тугмачасидан фойдаланиб, муайян сўз ёки иборани киритинг ва керакли мақола ёки бобни изланг.

Қидирув тугмачасига босинг. Матн ёзиладиган ойначага, керакли сўз ёки иборани киритиб, сўнг Қидирув тугмачасига босинг. Агар адабиётдаги бир нечта очқич сўз ёки ибораларни билсангиз, уларни киритинг. Шунда, қидираётган мавзуингизга тегишли боб ёки мақола қидирув натижасини кўрсатувчи рўйхатнинг бошида чиқиши мумкин.

Қуйидагиларга амал қилиб, рўйхатда чиққан адабиётлар қаторидан кераклигини танланг:

  • Кенгайтирилган қидирув ёки Қўшимча созлаш тугмачасига босинг.

  • Категория ёзуви остида Адабиётлар рамкасини танланг.

  • Қидирув тугмачасига босинг.