ўзбекча
Тортинчоқликни қандай енгсам бўлади?
https://cms-imgp.jw-cdn.org/img/p/500600107/univ/art/500600107_univ_sqr_xl.jpg
ijwyp 105-мақола

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Тортинчоқликни қандай енгсам бўлади?

Тортинчоқликни қандай енгсам бўлади?

 Ёмон хабар: тортинчоқлик ажойиб дўстлик ва қизиқарли ҳодисаларга эга бўлишга тўсқинлик қилиши мумкин.

 Яхши хабар: тортинчоқлик доим ҳам ёмон эмас. Бу туфайли гапиришдан аввал фикр юритасиз, кузатувчан ва яхшироқ тингловчи бўла оласиз.

 Ундан ҳам яхши хабар: ҳозир тортинчоқ бўлганингиз, ҳамиша шундай бўлиб қоласиз дегани эмас. Тортинчоқ бўлиш ҳаётингизга қандай таъсир қилишига қараб уни назорат қила оласиз. Бу мақола буни қай йўсин қилиш мумкинлигини кўрсатади.

 Қўрқувларингизни аниқланг

 Тортинчоқлик сабабли ҳатто одамлар билан юзма-юз гапириш ҳақида ўйлашдан қўрқишингиз мумкин. Оқибатда, ўзингизни яккаланиб қолгандай, худди қоронғи хонада ёлғиз бўлгандай ҳис қиларсиз. Бу қўрқинчли бўлиши ҳеч гап эмас. Лекин қўрқувларингизни аниқласангиз, қўрқмасликка ҳожат йўқлигини тушунарсиз. Учта мисолга диққат қаратайлик:

  •   1- қўрқув: «Нима ҳақида гапиришни билмайман».

     Факт. Одамлар айтган сўзларингизга қараганда, сиз билан суҳбатда нималарни ҳис қилишганини кўпроқ эслаб қолишади. Ўзгалар айтаётган гапларини чиндан ҳам қизиқиб тинглаш қобилиятингизни ривожлантириш орқали қўрқувни назорат қилишингиз мумкин.

     Ўйлаб кўринг: қандай дўстингиз бўлишини истардингиз — тинмай гапирадиганми ёки яхши тингловчими?

  •   2- қўрқув: «Бошқалар мени зерикарли инсон, деб ўйлашади».

     Факт. Одамлар тортинчоқ ёки тортинчоқ эмаслигингизни тушунишади. Қўрқувингизни назорат қилишингиз мумкин ва бошқаларга сиз ҳақингизда яхшироқ фикрга боришга ёрдам берасиз. Ўз фикрингизни билдирсангиз, улар чиндан ҳам қандай инсон эканингизни кўра олишади.

     Ўйлаб кўринг: Агар ҳамма сизни салбий тарзда ҳукм қилади деган фикрга борсангиз, эҳтимол, ўзингиз бошқаларни ноҳақ ҳукм қилаётгандирсиз?

  •   3- қўрқув: «Нотўғри бирон нарса айтиб қўйсам-чи...».

     Факт. Гоҳида бу ҳар бир инсон билан бўлиб туради. Бундай хатоларга ўзингизни мукаммал деб ҳисобламаётганингизни кўрсатиш имконидай қараш орқали қўрқувингизни назорат қилишингиз мумкин.

     Ўйлаб кўринг: номукаммал эканини тан оладиган одамлар билан вақт ўтказиш сизга ёқадими?

 Биласизми? Баъзилар электрон қурилмалар ёрдамида кўп ёзишгани учун ўзини тортинчоқ деб билмайди. Лекин ҳақиқий дўстлик одам билан шахсан гаплашиб ривожлантирадиган нарсадир. Шерри Туркл исмли психолог шундай деб бўлишди: «Ҳар бир инсоннинг юзини кўриб, овозини эшитганингизда у ҳақида умумий бир фикрга эга бўла оласиз» a.

Қўрқувни енгиб, юзма-юз суҳбатлашиш сиз ўйлаганчалик қўрқинчли эмаслигини кўрасиз

 Ҳаракат режаси

  •   Солиштирманг. Киришимли бўлиб кетишингиз кутилмайди. Аксинча, мақсадингиз тортинчоқликни назорат қилиш бўлиши мумкин, шунда дўстлик ва қизиқарли ҳодисаларга эга бўласиз.

     «Суҳбатлар узоқ давомли бўлмаслиги мумкин, ўтиришда даврани қизитишингизнинг кераги йўқ. Янги инсонга ўзингизни таништиринг ёки бир нечта оддий савол беринг». (Алисия)

     Муқаддас Китобдаги принцип: «Ҳар ким ўз ишини текширсин, шунда ўзини бошқалар билан солиштирмай ўзига қарасагина, суюнишга сабаб топади». (Галатияликларга 6:4)

  •   Кузатувчан бўлинг. Киришимли одамларни кузатинг ва улар бошқалар билан қай йўсин мулоқот қилаётганига эътибор беринг. Улар буни қай йўсин уддалаяпти? Нима қилмаган бўлардингиз? Ўзингизда ривожлантиришингиз мумкин бўлган қандай қобилиятлар бор?

     «Осонликча дўст орттира оладиган инсонлар билан дўстлашинг. Улар илк бор танишганда, ўзини қандай тутишини ва нима деб айтишини кузатинг». (Аарон)

     Муқаддас Китобдаги принцип: «Темир темирни чархлаганидай, одам одамни ўткирлайди». (Ҳикматлар 27:17)

  •   Саволлар беринг. Одатда одамлар ҳар хил нарсалар борасида ўз нуқтаи назарини билдиришни хуш кўришади. Шунинг учун, улар билан суҳбат бошлашнинг яхши йўли саволлар беришдир. Бу туфайли бошқалар сизга камроқ эътибор қаратади.

     «Олдиндан тайёргарлик кўриш камроқ хавотирланишингизга ёрдам беради. Бирон жойга боришдан аввал ҳатто бир нечта мавзу ёки саволни олдиндан ўйлаб қўярсиз. Шунда илк бор кўришган инсонлар билан гаплашиш сиз учун унчалик қийин бўлмайди». (Алана)

     Муқаддас Китобдаги принцип: «Нафақат ўзингизнинг, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланглар». (Филиппиликларга 2:4)

a «Reclaiming Conversation».