ўзбекча
Муқаддас Китобдан қандай фойда оламан? 2- қисм. Қай йўсин Муқаддас Китобни мароқ билан ўқий оламан?
https://cms-imgp.jw-cdn.org/img/p/502018125/univ/art/502018125_univ_sqr_xl.jpg
ijwyp 78-мақола

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Муқаддас Китобдан қандай фойда оламан? 2- қисм. Қай йўсин Муқаддас Китобни мароқ билан ўқий оламан?

Муқаддас Китобдан қандай фойда оламан? 2- қисм. Қай йўсин Муқаддас Китобни мароқ билан ўқий оламан?

«Муқаддас Китобни қай йўсин ўқиш кераклигини билмасангиз, у зерикарли бўлиб туюлиши мумкин»,— деб айтди Уилл исмли ўсмир.

Қай йўсин Муқаддас Китобни мароқ билан ўқиш мумкинлигининг сирини билмоқчимисиз? Бу мақола бунда сизга қўл келади.

 Тасаввур қилиш қобилиятини ишга солинг

Ўқиётганингизда ҳиссиётларингизни ишга солинг. Қуйидагиларга амал қилсангиз бўлади:

  1. Муқаддас Китобдан бир парчани танлаб, уни тадқиқ қилинг. Бу парча Ибронийча ёки Юнонча ёзувлардан бўлиши мумкин. Балки, jw.org сайтимиздаги «Муқаддас Китобнинг бадиий қироати» туркумидан бирон аудиоёзувни танларсиз.

  2. Бу парчани ўқинг. Уни ўзингиз ёхуд дўстларингиз ё оила аъзоларингиз билан ўқишингиз мумкин. Кимдир ҳикоячи ролини, қолганлар эса бошқа ролларни ўқиса бўлади.

  3. Мана бу маслаҳатларнинг биттасига ёки бир нечтасига амал қилиб кўринг:

    • Ўқиганларингизни тасаввур қилиш учун расмлар чизинг. Масалан, воқеалар қандай юз берганини кўз олдингизга келтириш учун бир нечта оддий расм чизинг. Ҳар бир расмда тасвирланган воқеани ёзиб қўйинг.

    • Схемалар чизинг. Мисол учун, бирон садоқатли хизматчи ҳақида ўқиганингизда, схема чизиб, унинг фазилатларию ишлари ва эга бўлган баракаларини боғланг.

    • Янгиликларни айтадиган мухбирдай бўлинг. Бу парчадаги воқеани у ердаги бир нечта қаҳрамон номидан гапириб беринг ва бош роллардаги қаҳрамонлардан ҳамда гувоҳлардан «интервью» олинг.

    • Агар бу парчадаги бирон қаҳрамон нотўғри қарор чиқарган бўлса, у бошқача йўл тутганда нима юз бериши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг. Мисол учун, Бутрус Исодан тонган воқеа борасида ўйлаб кўринг. (Марк 14:66–72) Қай йўсин Бутрус босимга қарши тура оларди?

    • Ўзингиз сценарий тузинг. Айниқса, илҳом келган пайтда, Муқаддас Китобдаги бирон ҳодиса асосида ўзингиз сценарий тузиб кўринг. Бу парчадан қандай сабоқлар олиш мумкинлигини ҳам айтиб ўтинг. (Римликларга 15:4)

      Муқаддас Китобдаги воқеаларни жонлантира оласиз!

 Чуқурроқ изланг!

Тафсилотларга эътиборли бўлсангиз, яширин марваридларни топа оласиз. Гоҳида Муқаддас Китобдаги бир парчада битта ёки иккита сўз муҳим роль ўйнаши мумкин.

Масалан, Матто 28:7 ни Марк 16:7 билан солиштиринг.

  •   Нега Марк Исо шогирдлари «ва Бутрусга» зоҳир бўлиши кераклиги ҳақида айтиб ўтган?

  • Ёрдам. Марк ўша воқеаларнинг гувоҳи бўлмаган; бу ҳақида унга Бутрус айтиб берган бўлса керак.

  • Яширин марварид. Нима учун Бутрус Исо уни кўрмоқчи эканини билганда, далда олган бўлиши мумкин? (Марк 14:66–72) Исо Бутруснинг чин дўсти эканини қандай тасдиқлаган? Қандай қилиб сиз ҳам Исо каби бошқалар учун ҳақиқий дўст бўла олишингизни кўрсата оласиз?

Тасаввур қилиш қобилиятини ишга солиб, тафсилотларни яхшироқ изласангиз, Муқаддас Китобни янада мароқ билан ўқий оласиз!