Ҳаётнинг турли шаклларини яратиш учун Худо эволюциядан фойдаланганми?
Муқаддас Китоб асосида жавоб
Йўқ. Муқаддас Китобда аниқ қилиб Худо одамларни ва «ўз турига қараб» ҳайвонлару ўт-ўланларни яратгани тўғрисида айтилган. (Ибтидо 1:12, 21, 25, 27; Ваҳий 4:11) Бунга кўра, барча одамлар илк ота-онамиз бўлмиш Одамато ва Момоҳаводан келиб чиққан. (Ибтидо 3:20; 4:1) Муқаддас Китобда ёзилганлар Худо ҳаётнинг турли шаклларини яратиш учун эволюциядан фойдаланган деган назарияга қўшилмайди. Мазкур назария баъзида илоҳий куч томонидан бошқариладиган эволюция назарияси деб номланади. Факт шуки, Муқаддас Китоб ҳаётнинг ҳар бир шакли ўзгариши борасидаги илмий кузатувларга зид эмас a.
Худо эволюциядан фойдаланганми?
Ҳаётни яратиш учун Худо эволюциядан фойдаланганига ишонадиган одамлар У буни қандай қилгани борасида турли хил фикрда. Бир энциклопедияга кўра, бу «табиий танланиш ибораси Худо табиатни йўналтириш учун фойдаланадиган йўллардан бири эканини англатади». («Encyclopædia Britannica»)
Худо эволюция ёрдамида яратгани ҳақидаги назария қуйидаги фикрларни ҳам ўз ичига олиши мумкин:
Барча тирик организмлар узоқ ўтмишда умумий аждодлардан келиб чиққан.
Баъзиларнинг фикрича, ҳаёт тури эволюция натижасида умуман бошқа турга айланиши мумкин. Масалан, улар маймун одамга айланиши мумкин, деб ўргатади.
Худо қандайдир тарзда бу жараёнларни бошқаради.
Эволюция Муқаддас Китобда ёзилганларга мос келадими?
Илоҳий куч томонидан бошқариладиган эволюция назариясига кўра, Муқаддас Ёзувларнинг Ибтидо китобида келтирилган яратилиш тўғрисидаги баёнот бутунлайин аниқ эмас. Лекин Исо пайғамбар бу баёнотга тарихий факт сифатида ишора қилган. (Ибтидо 1:26, 27; 2:18–24; Матто 19:4–6) Муқаддас Китобда Исо ер юзига келишидан аввал осмонда Худо билан яшагани ва «ҳамма нарса»ни яратишда Унга ёрдам бергани тўғрисида айтилган. (Юҳанно 1:3) Шу боис, Худо турли ҳаёт шаклларини яратиш учун эволюциядан фойдалангани ҳақидаги назария Муқаддас Китоб таълимотларига мос эмас.
Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг мослашиши ҳақида нима деса бўлади?
Муқаддас Китобда ҳаётнинг қайсидир тури қай даражада ўзгариши мумкинлиги тушунтирилмаган. Худо яратган ҳар хил турдаги ҳайвон ва ўсимликларнинг кўпайиши ёки янги муҳитга мослашиши ҳақидаги факт Муқаддас Китобга зид эмас. Гарчи баъзилар бу каби мослашишларни эволюциянинг бир тури деб билса-да, ҳаётнинг янги турлари пайдо бўлмаяпти.
a Ушбу тушунча баъзан микроэволюция деб ҳам аталади.

