4-ЭПИЗОД
«Ахир шунинг учун келганман-ку»
(Давомийлиги: 54:56)
Исо касалларни соғайтиради, одамлардан жинларни қувиб чиқаради, шогирдлар тайёрлайди ва 12 та ҳаворийни тайинлайди. Ушбу эпизод қуйидаги баёнотларни ўз ичига олади:
Исо Кафарнаҳумдаги ибодатхонада таълим беради ва жинни қувиб чиқаради (Марк 1:21–29; Луқо 4:31–37)
Исо Бутруснинг қайнанасини даволайди (Луқо 4:38, 39; Матто 8:14, 15; Марк 1:30, 31)
Исо бошқа кўплаб одамларни даволайди (Луқо 4:40, 41; Матто 8:16, 17; Марк 1:32–34)
Исо хилват жойда ибодат қилади (Марк 1:35–38; Луқо 4:42, 43)
Исо ваъз қилади, таълим беради ва одамларни даволайди (Матто 4:23–25; Марк 1:39)
Исо мохов кишини соғайтиради (Марк 1:40–45; Матто 8:1–4; Луқо 5:12–15)
Исо ибодат қилиш учун хилват жойларга бориб турарди (Луқо 5:16)
Исо Кафарнаҳумда шол одамнинг гуноҳларини кечиради ва уни соғайтиради (Марк 2:1–12; Матто 9:1–8; Луқо 5:17–26)
Исо Маттони издоши бўлишга таклиф қилади (Марк 2:13, 14; Матто 9:9; Луқо 5:27–28)
Исо Маттонинг уйида солиқчилар билан бирга овқатланади (Марк 2:15–17; Матто 9:10–13; Луқо 5:29–32)
Рўза ҳақида савол кўтарилади (Матто 9:14–17; Луқо 5:33–39; Марк 2:18–22)
Исо Яҳудиядаги ибодатхоналарда ваъз қилади (Луқо 4:44)
Исо Шаббат куни Байтзата ҳовузи ёнида бир кишига шифо беради (Юҳанно 5:1–9)
Яҳудийлар соғайган кишига таъна қилишади (Юҳанно 5:10–13)
Исо соғайган кишини маъбадда учратади (Юҳанно 5:14, 15)
Исо Отасидан олган ҳуқуқ тўғрисида гапиради (Юҳанно 5:16–24)
Маънан ўлик бўлганлар Исонинг овозига қулоқ тутиб тирилади (Юҳанно 5:25–27)
Мозорларда бўлганлар тирилади (Юҳанно 5:28–30)
Яҳё, Исонинг ишлари, Отаси ва Муқаддас Ёзувлар Исо ҳақида шоҳидлик берган (Юҳанно 5:31–47)
Исо «Шаббат кунининг Хўжайини» (Марк 2:23–28; Матто 12:1–8; Луқо 6:1–5)
Исо Шаббат куни қўли қуриб қолган кишини соғайтиради (Луқо 6:6–11; Матто 12:9–14; Марк 3:1–6)
Соҳилга тумонат одам йиғилади; Исо Худонинг севимли хизматкори; кўплар шифо топади (Марк 3:7–12; Матто 12:15–21)
12 ҳаворий танланади (Луқо 6:12–16; Марк 3:13–19a)

