Ёшлик даври абадий давом этади ва Шайтоннинг дунёсидаги қарилик туфайли келадиган «қайғули кунларни» кўрмайман, деб ўйлаш осон. (Вз 12:1) Агар ёш бўлсангиз, тўла вақтли хизматда иштирок этиш каби маънавий мақсадларга эриша олишингизни тушуняпсизми?

Барчанинг ҳаётида кутилмаган воқеалар рўй бериши мумкин. (Вз 9:11) Инсон «эртага нима бўлишини билмайди». (Ёқ 4:14) Шунинг учун, маънавий мақсадларга эришишни пайсалга солманг. Имкониятингиз бор экан, фаолият кўрсатишингиз учун очиб берилган «катта эшикдан» киринг. (1Кр 16:9) Бундан ҳеч ҳам афсусланмайсиз!

Маънавий мақсадларнинг баъзилари:

  • бошқа тилда ваъз қилиш

  • кашшофлик хизмати

  • Муқаддас Китоб мактабларида ўқиш

  • қурилишда иштирок этиш

  • Байтил хизмати

  • туман нозирлик хизмати

Маънавий мақсадларингиз рўйхатини тузинг.