Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» ЯНВАРЬ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Такрорий ташриф учун замин яратиш

Хизматда маҳорат ошириш. Такрорий ташриф учун замин яратиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ.

Барчамиз, эккан ҳақиқат уруғларини суғоришни истаймиз (1Кр 3:6). Қизиқиш кўрсатган инсон билан кейинги сафар ҳам кўришиб суҳбатлашиш учун, очиқ савол қолдирсак яхши бўларди. Натижада, бу ўша инсонни қизиқишини кучайтиради ва такрорий ташрифга тайёрланиш биз учун осон кечади. Кейинги сафар ўша инсонникига ташриф буюрганимизда, ўтган гал қолдирилган очиқ саволга жавоб бермоқчи эканлигимизни айтсак бўлади.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Уйма-уй хизмат қилишга тайёрланаётиб, кейинги сафар келишингиз учун очиқ савол қолдиринг. Агар ҳудудингизда адабиётларимиз тарқатилса, эҳтимол сиз таклиф қилаётган адабиётда жавоби келтирилган бирор-бир саволни танларсиз. Ёки, тадқиқ учун мўлжалланган адабиётда жавоби бор бирон-бир саволни бериб, такрорий ташриф пайтида эса ўша саволни муҳокама қиларсиз.

  • Суҳбат охирида инсон қизиқиш кўрсатса, у билан яна гаплашишни исташингизни айтинг ва тайёрлаган саволингизни беринг. Агар иложи бўлса, унинг манзилини ёки телефон рақамини сўраб билинг.

  • Агар унга кейинги сафар қачон келишингиз ҳақида айтсангиз сўзингизда туринг (Мт 5:37).