Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури»  |  Сентябрь 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Эшикни ёш бола очганда

Эшикни ёш бола очганда

Агар эшикни ёш бола очса, биз унинг ота-онаси билан гаплашишни сўрашимиз лозим. Бу бошчиликни ҳурмат қилаётганимизни кўрсатади. (Ҳк 6:20) Борди-ю бола бизни уйга таклиф қилса, биз бу таклифни рад этишимиз керак. Мабодо унинг ота-онаси уйда бўлмаса бошқа сафар келишимиз даркор.

Агарда боланинг ёши 15–19 ёшлар атрофида бўлса ҳам ота-онасини чақиришини сўрасак яхши бўларди. Улар уйда бўлишмаса ундан ота-онаси хоҳлаган нарсасини ўқишга рухсат беришганми ёки йўқми сўрасак бўлади. Агар рухсат беришган бўлса, унга қайсидир адабиётни таклиф қилишимиз ва ҳатто jw.org сайти билан таништиришимиз мумкин.

Қизиқиш кўрсатган болага такрорий ташриф қилсак, унинг ота-онаси билан кўришишни илтимос қилсак яхши бўларди. Бу бизга келганимизнинг мақсадини тушунтириш ҳамда Муқаддас Китобдан оилалар учун амалий ва фойдали бўлган маслаҳатларни кўрсатиш имконини беради. (Зб 118:86, 138) Ота-онага кўрсатган ҳурмат ва эътиборимиз яхши шоҳидлик бўлиб, кейинчалик ҳам бу оила билан хушхабарни баҳам кўришимизга замин яратиши мумкин. (1Бтр 2:12)