Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» СЕНТЯБРЬ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Қизиқувчиларни йиғилишга таклиф қилиш

Хизматда маҳорат ошириш. Қизиқувчиларни йиғилишга таклиф қилиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Жамоат учрашувлари Яҳовага «ҳамду сано айтиш» имконини беради. (Зб 149:1) Йиғилишларда биз Аллоҳнинг иродасини бажаришни ўрганамиз. (Зб 142:10) Аксарият вазиятда қизиқувчилар ва Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганлар йиғилишларга қатнашишса, маънан тезроқ ўсишади.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Имкон туғилганда таклифномани беринг. Бунинг учун эса тадқиқ бошланишини кутиш шарт эмас. (Вҳ 22:17)

  • Қизиқувчига йиғилиш қандай ўтишини ва кейинги йиғилишда нималар муҳокама қилиниши тушунтириб беринг. Қуйидаги қўлланмалар сизга ёрдам бериши мумкин: Жамоат йиғилишларига таклифнома, «Йиғилиш Залида нималар бўлади?» номли видео, «Яҳованинг иродаси» рисоласидаги 5- ва 7- дарслар

  • Ёрдам беринг. Қизиқувчига Йиғилиш Залига етиб боришга ёки кийим танлашда кўмаклашинг. Йиғилишда унинг ёнида ўтириб, адабиётингиз билан бўлишинг. Уни бошқалар билан таништиринг