Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» СЕНТЯБРЬ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Муқаддас Китоб тадқиқи пайтида бу тузоқлардан қочинг

Муқаддас Китоб тадқиқи пайтида бу тузоқлардан қочинг
КЎРИНИШ
Image
Матн

Кўп гапиришдан. Ҳамма нарсани мен тушунтиришим керак деб ўйламанг. Исо одамларга фикр юритишга ва тўғри қарор чиқаришга ёрдам бериш мақсадида саволлардан фойдаланган. (Мт 17:24–27) Саволлар тадқиқни жонли қилиб, қизиқувчи нимани тушунаётганини ва нимага ишонаётганини аниқлашга кўмаклашади. (be 253- саҳ., 3–4- х.б.) Савол берганингизда сабр-тоқатли бўлиб жавобни кутинг. Мабодо қизиқувчи саволга хато жавоб берса, уни тўғрилашдан кўра керакли хулосага келиши учун қўшимча саволлар беринг. (be 238- саҳ., 1–2- х.б.) Қизиқувчи бирон бир янги маълумотни илғаб оладиган маромда гапиринг. (be 230- саҳ., 4- х.б.)

Маълумотни чалкаштиришдан. Муайян мавзу борасида билганларингизнинг барчасини айтиб бериш васвасасидан қочинг. (Юҳ 16:12) Хатбошидаги асосий фикрга эътибор қаратинг. (be 226- саҳ., 4–5- х.б.) Қўшимча маълумотлар қизиқарли бўлса ҳам, асосий фикрдан чалғитиши мумкин. (be 235- саҳ., 3- х.б.) Агар қизиқувчи асосий фикрни тушуниб олса, унда кейинги хатбошига ўтинг.

Маълумотни шунчаки очиб беришдан. Бизнинг мақсадимиз шунчаки маълумотни очиб бериш эмас, балки юракни забт этишдир. (Лқ 24:32) Мавзудаги асосий оятларга эътибор қаратсак, Худонинг Каломи қизиқувчига таъсир қилишига йўл қўйган бўламиз. (2Кр 10:4; Ибр 4:12; be 144- саҳ., 1–3- х.б.) Оддий мисоллардан фойдаланинг. (be 245- саҳ., 2–4- х.б.) Қизиқувчининг шахсий қийинчиликларини ва эътиқодини инобатга олган ҳолда мавзуни унинг қалбига етказинг. Ундан шундай деб сўрашингиз мумкин: «Билиб олганларингиз ҳақида қандай фикрдасиз? Яҳова ҳақида бу бизга нимани очиб беряпти? Бу маслаҳатни қўлласа, қандай фойдаси бўлади деб ўйлайсиз?» (be 238- саҳ., 3–5- х.б.; 259- саҳ., 1- х.б.)