Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури»  |  Октябрь 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

JW.ORG карточкаларидан фойдаланяпсизми?

JW.ORG карточкаларидан фойдаланяпсизми?

Буюк қайғу яқин экан, ваъзгўйлик иши шошилинчдир. (Ҳк 24:11, 12, 20) Одамларга ёрдам бериш мақсадида Аллоҳнинг Каломига ва сайтимизга эътибор қаратиш учун карточкалардан фойдалансак бўлади. Карточкадаги код «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» номли видеога ва кўпроқ билиб олиш ёки Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш таклифига йўналтиради. Баъзи инсонлар адабиётларимизни олишмаса-да, сайтимизга бажонидил киришлари мумкин. Уларга карточкани беришдан иккиланманг. Шундай бўлса-да, қизиқиш кўрсатмаган инсонларга бу карточкани берманг.

Кундалик ишларингиз билан шуғулланаётиб, шундай деб одамларнинг қизиқишини уйғотишингиз мумкин: «Сизга бир нарса бермоқчи эдим. Бу карточка ёрдамида турли хил мавзулар борасида бепул маълумотлар ва видеолар бор бўлган сайтга киришингиз мумкин». (Юҳ 4:7) Ушбу карточка кичкина бўлгани учун ўзингиз билан бир нечтасини олиб юрсангиз бўлади. Шунда ҳар бир фурсатдан фойдаланиб, уни бошқалар билан бўлиша оласиз.