Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» ОКТЯБРЬ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яхши шарҳлар бериш

Яхши шарҳлар бериш

Яхши шарҳлар жамоатни мустаҳкамлайди. (Рм 14:19) Улар шунингдек шарҳ берган одамнинг ўзи учун ҳам фойдалидир. (Ҳк 15:23, 28) Шунинг учун ҳар бир жамоат учрашувида камида битта шарҳ беришга ҳаракат қилишимиз керак. Албаттаки қўл кўтарганимизда доим ҳам биздан сўрашмайди. Шу боис бир нечта шарҳ тайёрласак яхши бўларди.

Яхши шарҳ...

  • содда, аниқ ва қисқа бўлади. Кўпинча бундай шарҳ 30 сония ёки ундан камроқ вақт ичида берилади

  • киши ўз сўзлари билан берган шарҳдир

  • олдин берилган шарҳни такрорламайди

Агар сиздан биринчи бўлиб сўрашса...

  • саволга содда ва аниқ қилиб жавоб беринг

Агар саволга жавоб берилса, сиз...

  • келтирилган оятлар муҳокама қилинаётган саволни қандай қўллаб-қувватлаётганини кўрсатишингиз мумкин

  • ушбу савол ҳаётимизга қандай таъсир этишини тушунтирсангиз бўлади

  • бу маълумотни қандай қўллаш мумкинлигини кўрсатарсиз

  • асосий фикрни таъкидлайдиган бирорта мисолни қисқача айтиб беришингиз мумкин