Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури»  |  Ноябрь 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Эри шаҳар дарвозасида танилган»

«Эри шаҳар дарвозасида танилган»

Фаросатли аёл эрига ижобий таъсир қилади. Шоҳ Лемулнинг даврида хотини фаросатли бўлган эр «шаҳар дарвозасида танилган». (Ҳк 31:23) Бугунги кунда ҳурматга сазовор эркаклар оқсоқол ёки жамоат хизматкори бўлиб хизмат қилишади. Агар уйланган бўлишса, уларнинг хизмат қила олиши кўпинча хотинининг яхши хулқ-атвори ва қўллаб-қувватлашига боғлиқ бўлади. (1Тм 3:4, 11) Бундай фаросатли аёлларни нафақат эрлари, балки жамоатдагилар ҳам ўта қадрлашади.

Фаросатли хотин қуйидагича йўл тутиб, эрига хизмат қилишга ёрдам бера олади:

  • мулойимлик билан далда беради (Ҳк 31:26)

  • эрини жамоатдагилардан қизғанмайди (1Сал 2:7, 8)

  • содда ҳаёт кечиради (1Тм 6:8)

  • эридан жамоатга тегишли бўлган махфий масалалар борасида сўрамайди (1Тм 2:11, 12; 1Бтр 4:15)