Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури»  |  Ноябрь 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Муқаддас Китоб нималарга ўргатади?» китобидан фойдаланиш

«Муқаддас Китоб нималарга ўргатади?» китобидан фойдаланиш

«Муқаддас Китоб нималарга ўргатади?» китоби ҳали ўзбек тилида бўлмаса-да, у ва «Таълимотлар» китоби бир-бирига ўхшашади. Иккаласи ҳам таълим бериш асбобларимизга киради ва битта хабарни етказиб, ўша-ўша тартибда ёзилган. Лекин «Муқаддас Китоб нималарга ўргатади?» китобининг сўзлари соддароқ ва тушунишга осонроқ тарзда ёзилган. Ушбу китоб «Таълимотлар» китобини тушунишда қийналадиган кишилар учун мўлжалланган. Иловаларнинг ўрнига «Муқаддас Китоб нималарга ўргатади?» китобида изоҳлар бор. У ерда асосий матнда учрайдиган баъзи ибора ва тушунчалар содда тилда таърифлаб берилган. Бу адабиётнинг бобларида кириш саволлари ва такрорлаш рамкаси йўқ. Аксинча ҳар бир боб, асосий матнда муҳокама қилинган Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларнинг қисқа баёни билан тугайди. Бу китобни ҳам «Таълимотлар» китоби сингари нафақат қайсидир ой давомида, балки истаган пайтда тарқатиш мумкин. Тадқиқ ўтказаётиб, қандай қилиб «Муқаддас Китоб нималарга ўргатади?» китобининг афзалликларини қўлласа бўлади?

ҚИСҚА БАЁН. Тадқиқ ўтаётганда «Таълимотлар» китобидан хатбошини ўқиб, кейин савол бериш усули кўпчилик учун қулай. Лекин қизиқувчи тилни яхши билмаслиги ёки бу тилда яхши ўқий олмаслиги мумкин. Бундай вазиятда, сиз «Муқаддас Китоб нималарга ўргатади?» китобидан фойдалансангиз бўлади. Бобнинг қисқа баёнлари ёрдамида тадқиқ ўтказишингиз ва қизиқувчини асосий матнни ўзи ўқишига ундашингиз мумкин. У ерда келтирилган ҳар бир ҳақиқатни тахминан 15 дақиқа давомида муҳокама қилса бўлади. Қисқа баёнларда асосий матнда учрайдиган тафсилотлар бўлмагани учун, таълим берадиган инсондан қизиқувчининг эҳтиёжларини инобатга олиб, яхши тайёргарлик кўриш кутилади. Агар ваъзгўй асосий матн ёрдамида тадқиқни ўтказса, қисқа баёнлардан такрорлаш учун фойдаланса бўлади.

ИЗОҲЛАР. Изоҳдаги иборалар ва тушунчалар асосий матндаги тартибда келтирилган. Ваъзгўй тадқиқ пайтида изоҳлардан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни ўзи ҳал қилиши мумкин.