Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» МАРТ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Меҳмонларни кутиб олинг

Меҳмонларни кутиб олинг

23 март куни Қутлуғ Кечлик маросимида 12 миллион ёки ундан ҳам кўпроқ меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда. Маърузачи, Яҳова тўловни туҳфа сифатида бергани ва бу туҳфа натижасида инсоният эришадиган баракалар ҳақида айтиб, уларга кенг шоҳидлик бера олади. (Иша 11:6–9; 35:5, 6; 65:21–23; Юҳ 3:16) Лекин бу ўзгача имкониятдан фойдаланиб шоҳидлик берадиган фақатгина маърузачи эмас. Ҳар биримиз меҳмонларни илиқ кутиб олиш орқали яхши шоҳидлик беришимиз мумкин. (Рм 15:7) Қуйида меҳмонларни кутиб олиш борасида бир нечта таклифлар келтирилган:

  • Жойингизда ўтириб дастурнинг бошланишини кутиб ўтиргандан кўра, меҳмонларни ва фаолиятсиз бўлиб қолган ваъзгўйларни самимий табассум ила кутиб олиб, улар билан дўстона тарзда кўришинг.

  • Шахсан ўзингиз таклиф қилган танишларингизга эътибор қаратишдан ташқари, бошқа меҳмонларга ҳам хушфеъл бўлинг. Эҳтимол улар кампания орқали таклиф қилингандир. Янги келганларга сиз билан ўтиришни таклиф қилинг. Шунингдек улар билан Муқаддас Китобингизни ҳамда ҳамду санолар китобингизни бўлишинг.

  • Нутқдан кейин меҳмонларда туғилган саволларга жавоб беринг. Агар бошқа жамоат кириши учун жамоатингиз зални бўшатиши кераклиги туфайли вақт чегараланган бўлса, ўша киши билан яқин кунларда кўришишни келишиб олинг. Агар сизда унинг телефон рақами ёки манзили бўлмаса, сиз шундай дейишингиз мумкин: «Дастур ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим. Шунинг учун, сиз билан яна учрашсак бўладими?»