Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» МАРТ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Тўлов туфайли тирилишга умид пайдо бўлди

Тўлов туфайли тирилишга умид пайдо бўлди

Қутлуғ Кечлик маросимида, тўлов қурбонлиги туфайли келажакда бизга бериладиган баракалар борасида мулоҳаза юритиш имкони бор. Баракалардан бири бу тирилиш. Яҳова одамларнинг ўлишини ҳеч ҳам хоҳламаган. Шу сабабли ҳам яқинларимиздан жудо бўлганимизда қаттиқ қайғу-алам чекамиз. (1Кр 15:26) Лазарнинг ўлгани боис шогирдлари йиғлаётганини кўриб Исо руҳан эзилган. (Юҳ 11:33–35) Исо, Яҳованинг мукаммал акси экан, биз яқинларимиздан айрилиб қайғурганимизда, шубҳасизки Яҳова ҳам руҳан эзилади. (Юҳ 14:7) Яҳова Ўз хизматчиларини ҳаётга қайтаришни сабрсизлик билан кутяпти ва биз ҳам бу пайтни кутишимиз даркор. (Аюб 14:14, 15)

Яҳова тартиб Худоси экан, тирилиш ҳам маълум тартиб бўйича амалга ошишига ишонамиз. (1Кр 14:33, 40) Биз, дафн маросимларининг ўрнига тирилганларни кутиб оламиз. Шундай экан, айниқса қайғули дамларда тирилиш ҳақида мулоҳаза юритяпсизми? (2Кр 4:17, 18) Яҳова тўлов қурбонлигини тақдим этгани учун ва Муқаддас Каломи орқали ўлганлар яна ҳаётга қайтишларини маълум қилгани учун, Унга миннатдорчилик билдиряпсизми? (Клс 3:15)

  • Қайси дўстингизни ва қариндошингизни яна қайта кўришни истардингиз?

  • Муқаддас Китобдаги айниқса қайси қаҳрамонлар билан учрашиб гаплашишни хоҳлардингиз?