Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» МАЙ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Сиз «JW Library» иловасидан фойдаланяпсизми?

Сиз «JW Library» иловасидан фойдаланяпсизми?

Смартфон, планшет ёки компьютерингизга «JW Library» иловасини бепул ўрнатиб, унинг ёрдамида Муқаддас Китоб ва унга асосланган адабиёт, видео ҳамда аудио ёзувларни юклаб олишингиз мумкин.

БУНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИШ МУМКИН? Интернетга кириб «JW Library» иловасини ўрнатинг. Бу иловани турли электрон мосламаларга ўрнатиш мумкин. Кейин эса керакли адабиётларни юклаб олинг. Сиз буни Интернет бор жойда, масалан Йиғилиш Залида, шаҳар кутубхонасида ёки турли ресторан ва кафеларда қилишингиз мумкин. Керакли маълумотни юклаганингиздан сўнг, Интернет бўлмаса ҳам, улардан бемалол фойдалана оласиз. Аммо иловага мунтазам равишда янги қулайликлар қўшилиб тургани учун, вақти-вақти билан Интернетга кириб уни янгилаб турсангиз яхши бўлади.

БУ НЕГА КЕРАК? Шахсий тадқиқ ўтказиш ва жамоат учрашуви пайтида ишлатиш учун «JW Library» иловаси жуда қўл келади. Қолаверса, иловадан ваъзгўйлик қилганда, айниқса норасмий хизмат пайтида фойдаланиш яхши самаралар келтиради.