Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» ИЮНЬ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Таълим беришда видеолардан фойдаланиш

Хизматда маҳорат ошириш. Таълим беришда видеолардан фойдаланиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ.

Видеолар инсонларнинг қалбини забт эта олади. Негаки улар бизнинг кўриш ва эшитиш қобилиятимиз орқали ҳис-туйғуларимизга таъсир қилади. Бу диққатни йиғиб олишга ва маълумотни анча вақт давомида эслаб қолишга ёрдам беради. Кўргазмали қўлланмалардан фойдаланиб таълим беришда Яҳова аъло ўрнакдир. (Ҳв 10:9–16; Вҳ 1:1)

«Худонинг исми борми?», «Муқаддас Китобнинг Муаллифи ким?» ҳамда «Муқаддас Китобда ҳақиқат ёзилганига нега амин бўлишимиз мумкин?» номли видеолар «Хушхабар» рисоласининг 2- ва 3- дарсларидаги маълумотларни тўлдириб туради. «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?», «Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилади?» ва «Йиғилиш Залида нималар бўлади?» номли видеолар эса, инсонларни биз билан Муқаддас Китобни ўрганишга ёки жамоат учрашувларига келишга ундайди. Ҳатто Муқаддас Китоб тадқиқини олиб бораётганда, баъзи бир фильмларимиздан фойдаланиб таълим беришимиз мумкин. (km 5/13 4)

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Энг аввало, суҳбатдошингизга кўрсатмоқчи бўлган видеони юклаб олинг

  • Бир ёки иккита савол тайёрланг. Бу саволларнинг жавобини видеодан топиш мумкин бўлсин

  • Видеони суҳбатдошингиз билан бирга кўринг

  • Асосий фикрларни муҳокама қилинг

ШУНИ ҚЎЛЛАБ КЎРИНГ.

  • Букламаларимиздан бирининг охирги саҳифасидаги кодга суҳбатдошингиз диққатини қаратинг. Бу код «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» номли видеога ҳавола қилади

  • «Муқаддас Китобда ҳақиқат ёзилганига нега амин бўлишимиз мумкин?» номли видеони кўрсатинг ва «Хушхабар» рисоласининг 3- дарсидан асосий фикрларни айтиб ўтиб, уни таклиф қилинг