Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» ИЮНЬ 2016

 АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | ЗАБУР 44–50

Яҳова тавба қилган юракни рад этмайди

Яҳова тавба қилган юракни рад этмайди

Забур 50- санони Довуд, Натан унинг эътиборини Ботшева билан қилган оғир гуноҳига қаратганидан сўнг ёзган. Довуднинг виждони уни қийнаган ва у камтарлик ила айбига иқрор бўлган. (2Шҳ 12:1–14)

Довуд гуноҳ қилган бўлса-да, маънан тикланишининг имкони бор эди

50:5, 6, 10–14, 19

  • Довуд гуноҳини тан олиб тавба қилмагунича, виждони қийналган

  • Худо ундан норози эканлигидан Довуд шунчалик қийналганки, ўзини ҳатто суяклари эзилган кишидек ҳис қилган

  • У кечирилишни, маънан тикланишни ва олдинги қувончини ҳис қилишни жуда хоҳлаган

  • Довуд камтарлик ила Яҳовадан итоат қилиш истагини уйғотишини сўраган

  • Яҳова уни кечиришига Довуд ишонарди