Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» ИЮЛЬ 2016

Тахминий муқаддималар

Тахминий муқаддималар

Савол. Кўпчилик, Инжил, Таврот ва Забур китоблари Худодан бўлса-да, улар ўзгартирилган, деб ўйлайди. Сизнингча агар бу китоблар Худодан бўлса, ўзгариши мумкинми?

Оят. Иша 40:8

Айтиладиган сўзлар. Кейинги сафар Муқаддас Китобдаги хабар ўзгартирилмай сақланиб қолиниши учун нималар қилинганини айтиб берсам майлими?

Савол. Аксарият одамлар Аллоҳга ишонади. Сизнинг фикрингизча художўй инсонни нимадан билса бўлади?

Оят. Ёқ 1:27

Айтиладиган сўзлар. Художўйлик пок ва ҳимматли бўлишга ундар экан. Агар истасангиз кейинги сафар покликка нималар кириши ҳақида суҳбатлашардик.

«ХУДОДАН КЕЛГАН ХУШХАБАР»

Савол. Нима деб ўйлайсиз тахминан икки минг йил олдин ёзилган мана бу башоратли сўзлар бугунги кунда амалга ошяптими?

Оят. 2Тм 3:1–5

Айтиладиган сўзлар. Бу оятларга кўра биз охирзамонда яшаяпмиз экан. Лекин бундан қўрқмай, аксинча хурсанд бўлишимиз мумкинлигини мана бу рисоладан билса бўлади. [1- дарснинг 2- саволига эътибор қаратинг.]

ЎЗ МУҚАДДИМАНГИЗНИ ЯРАТИНГ

Келтирилган муқаддималар намунасида ўз муқаддимангизни тузинг.