Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» АПРЕЛЬ 2016

 ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

Ҳудудий анжуманга таклиф қилиш кампанияси

Ҳудудий анжуманга таклиф қилиш кампанияси

Келаётган ҳудудий анжуманда бизни нима кутар экан, деб ҳар йили бу тадбирни орзиқиб кутамиз. Бошқалар ҳам Яҳованинг яхшиликларини кўришлари учун, бу маънавий зиёфатга кўпроқ одам келишини истаймиз. (Зб 33:9) Ҳар бир жамоатнинг оқсоқоллар кенгаши таклифномаларни қандай тарқатиш мумкинлиги борасида обдан ўйлаб кўришлари керак (кампания ўтадиган ҳудудларга тегишли).

ЭСДА САҚЛАШ КЕРАК БЎЛГАН ТАФСИЛОТЛАР

  • Жамоатимиз таклиф қилинган анжуман қайси кунлари бўлиб ўтади?

  • Жамоатимиз қачондан бошлаб кампанияда иштирок этишни бошлайди?

  • Жамоатимизнинг воизлик хизмати учрашувлари қайси кунларга белгиланди?

  • Кампанияда иштирок этиб қандай мақсадларга эришмоқчиман?

  • Мен кимларни таклиф қилмоқчиман?

АЙТИЛАДИГАН СЎЗЛАР

Одатий салом-аликдан сўнг қуйидагиларни айтишингиз мумкин:

«Биз умумжаҳон кампанияда иштирок этиб, одамларни бир муҳим тадбирга таклиф қиляпмиз. Куни, соати ва манзили мана бу таклифномада кўрсатилган. Бу таклифнома сизга. Марҳамат, келишингиз мумкин».

ҚИЗИҚИШНИ РИВОЖЛАНТИРИНГ

Кампаниянинг мақсади кўпроқ одамларни таклиф қилиш бўлса-да, қизиқиш кўрсатганлар олдига қайта келиб, уларга ёрдам беришга тайёр туришимиз керак.