Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» АПРЕЛЬ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Йиғилишларимизга келганларнинг сонини қандай санаш керак?

Йиғилишларимизга келганларнинг сонини қандай санаш керак?

Вояга етганларнинг барчасини санаш керак. Аммо ёш болаларни неча ёшдан бошлаб йиғилишга келганлар қаторига киритиш мумкин? Бунда боланинг ёши эмас, балки у ҳатто оз бўлса-да, дастурдан фойда олаётгани муҳим ўрин эгаллайди. Тўғри, болалар бутун дастур пайтида ўта диққат билан тинглашини кутиш қийин. Бироқ, ёш бола учрашувдан бир оз бўлса ҳам фойда олса ёки бирон нарсага ўрганган бўлса уни албатта санаш керак. (Нах 8:2) Шунинг учун доно ота-оналар фарзандлари бирон нарса билан чалғиб ўтиришнинг ўрнига, дастур пайтида диққат ила эшитиб, ўрганишлари учун замин яратишади.

Анжуманларимиз пайтида ҳам шу принципга амал қилинади. Агар келган киши ҳатто жойида ўтирмаган тақдирда ҳам дастурни эшитиб бундан қисман бўлса-да фойда чиқараётган бўлса, уни санаш керак. Албаттаки, жойларимизда ўтириб дастурдан тўлиқ фойда олганимиз билан саҳнадан айтилганларга ўз ҳурматимизни кўрсатган бўламиз.

Дарвоқе, санаш йиғилишнинг ярми ўтиб бўлганида амалга оширилса мақсадга мувофиқдир.