Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ» АВГУСТ 2016

 ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ҳақиқатни ўргатинг

Ҳақиқатни ўргатинг

Сентябрдан бошлаб «Таълим дастурига» янги муқаддима тури киритилиб, «Ҳақиқатни ўргатинг» деб номланади. Мақсадимиз савол ва оятдан фойданалиб, бошқаларнинг диққатини Муқаддас Китобдаги ҳақиқатга қаратишдир.

Кўрсатилган қизиқишга диққатли бўлсак, бирон бир адабиётни бериб ёки jw.org сайтидан видео кўрсатиб, такрорий ташрифга замин ярата оламиз. Тез кунларда бу суҳбатни давом эттириш керак. Янги муқаддималар ва уларга асосланган топшириқлар «Таълимотлар» китобидан олинади. Такрорий ташриф буюриш ва фақатгина Муқаддас Китоб ёрдамида тадқиқ ўтказиш учун, ҳар бир бобнинг охиридаги рамкада келтирилган оятлардан фойдаланишимиз мумкин.

Ҳаётга олиб борадиган йўл битта. (Мт 7:13, 14) Эътиқоди ва келиб чиқиши турлича бўлган одамлар билан суҳбатлашар эканмиз, Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни уларнинг қалбларигача етказишимиз даркор. (1Тм 2:4) Муқаддас Китобдаги мавзуларни яхши билсак ва «ҳақиқат каломини тўғри етказишда» маҳоратимизни оширсак, қувончга тўлиб бошқаларга таълим беришда муваффақиятга эришамиз. (2Тм 2:15)