Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Юҳаннонинг биринчи мактуби 5:1–21

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Исога ишонган киши дунёни енгади (1–12)

    • Худони севиш нима дегани? (3)

  • Ибодатнинг кучига ишониш (13–17)

  • Ёвуз дунёдан эҳтиёт бўлиш (18–21)

    • Бутун дунё Шайтоннинг ҳукмидадир (19)

5  Исонинг Масиҳ эканига ишонадиган ҳар бир киши Худонинг фарзандидир+ ва Отани севган Унинг боласини ҳам севади.  Агар Тангрини севиб, Унинг амрларига биноан йўл тутсак, шундан Худонинг болаларини+ севганимизни билиб оламиз.  Аллоҳга бўлган севги Унинг амрларига риоя қилишдан иборатдир+ ва Унинг амрлари оғир эмас+.  Зеро Худонинг фарзандлари дунёни енгишмоқда+. Мана шу имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди+.  Ким дунё устидан ғалаба қозона олади?+ Исо Худонинг Ўғли эканига ишонадиган инсон эмасми?!+  Исо Масиҳ сув ва қон орқали келган. У нафақат сув+, балки сув ва қон орқали келган+. Руҳ бунга гувоҳдир+, чунки руҳнинг гувоҳлиги ҳақиқатдир.  Хуллас, учта гувоҳ мавжуд:  руҳ+, сув+ ҳамда қон+. Буларнинг учаласи бир-бири билан уйғун.  Тангрининг гувоҳлиги биз қабул қилаётган инсонларнинг гувоҳлигидан муҳимроқдир. Чунки бу гувоҳлик Аллоҳдандир ва У Ўғли ҳақида шаҳодат берган. 10  Худонинг Ўғлига ишонувчи ўзи учун гувоҳлик олган. Худога ишонмайдиган инсон Уни ёлғончи қилади+, боиси бундай киши Тангри Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигига ишонмаган. 11  Ушбу гувоҳлик қуйидагичадир: Аллоҳ бизга абадий ҳаётни ато этди+ ва бу ҳаёт Унинг Ўғли орқали келиб чиққан+. 12  Ўғил билан бирликда бўлган киши бундай ҳаёт соҳибидир, Ўғил билан бирликда бўлмаган киши эса бундай ҳаётга эришмайди+. 13  Буларни ёзишдан мақсадим шуки, Худо Ўғлининг исмига ишонган сизлар+ абадий ҳаётга эга эканингизни билинглар+. 14  Биз шунда аминмизки, Аллоҳга мурожаат қилиб+ Унинг иродасига мувофиқ нимаики сўрасак, У бизни эшитади+. 15  У тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлишини ҳам биламиз, чунки Ундан сўраган эдик+. 16  Мабодо кимдир биродари ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ қилаётганини кўриб қолса, у учун ибодат қилиши керак ва Худо у одамга ҳаёт ато этади+. Мен ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ қилаётган киши ҳақида гапиряпман. Аммо ўлимга дучор қиладиган гуноҳ ҳам бор+. Мен бундай гуноҳ борасида ибодат қилиш лозимлигини айтмаяпман. 17  Ҳар қандай адолатсизлик гуноҳдир+. Лекин ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ ҳам бор. 18  Аллоҳнинг фарзанди бўлган инсон гуноҳ қилмаслиги бизга маълум. Аксинча, Худонинг Ўғли уни ҳимоялайди ва Шайтон* унга зарар етказа олмайди+. 19  Би­ламизки, биз Худо томонидамиз, бутун дунё эса Шайтоннинг* ҳукмидадир+. 20  Ҳақни таниб-билишимиз учун Худонинг Ўғли келиб+ бизларга ақл-заковат бахш этганидан хабардормиз. Биз Унинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Ҳақ билан бирликдамиз+. У ҳақиқий Худо ва абадий ҳаёт манбаидир+. 21  Азиз болаларим, ўзингизни бутлардан сақланглар+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ёвуз».
Сўзма-сўз «ёвузнинг».