Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

Тилни танланг ўзбекча

Тимўтийга йўлланган биринчи мактуб 5:1–25

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

  • Ёшу қарига муомала қилиш (1, 2)

  • Беваларга ёрдам бериш (3–16)

    • Ўз уйдагиларига ғамхўрлик қилиш (8)

  • Заҳматкаш оқсоқолларни ҳурмат қилиш (17–25)

    • Ошқозон учун оз-моз шароб ичиб туриш маслаҳати (23)

5  Ёши улуғ кишига қўпол гапирма+. Аксинча, унга отангдек, ёш кишиларга ака-укаларингдек,  ёши улуғ хотинларга онангдек, ёш аёлларга опа-сингилларингдек софдиллик билан насиҳат қилгин.  Чиндан ҳам ёрдамга муҳтож бўлган бева хотинларга ҳурмат кўрсатиб, ғамхўрлик қил+.  Борди-ю, қайсидир бева хотиннинг болалари ёки неваралари бўлса, улар аввал уйларида художўй бўлишни ўрганиб+, ота-оналари ва бобо-бувиларига нисбатан бурчларини бажаришсин+, чунки бу Худога маъқулдир+.  Ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож бўлган бева хотин Аллоҳга умид боғлаб+, туну кун илтижолар ва ибодатлар қилишдан тинмайди+.  Ҳузур-ҳаловат пайида бўлаётган бева хотин эса тирик бўлса ҳам, ўликдир.  Хуллас, беайб бўлишлари учун уларга бу йўл-йўриқларни бериб тургин.  Агар ким ўз яқинларига, айниқса уйдагиларига ғамхўрлик қилмаса, у имонини инкор этган бўлиб, имонсиздан ҳам баттардир+.  Рўйхатга киритиладиган бева хотинлар ёши 60 дан юқори, бир эрли, 10  эзгу ишлари билан маълум бўлиши керак+. Яъни болаларини катта қилган+, меҳмондўстлик кўрсатган+, муқаддас кишиларнинг оёқларини ювган*+, қайғу-алам чекаётганлардан ёрдамини аямаган+, ҳар қандай хайрли ишлар билан шуғулланган бўлсин. 11  Ёш бева хотинларни эса рўйхатга киритма, чунки жинсий истаклари жунбишга келиб, Масиҳ билан ўзаро муносабатларига тўсқинлик қилганда, улар турмушга чиқишни хоҳлашади. 12  Бу билан улар илк ваъдасидан воз кечиб, ҳукмга мубтало бўлишади. 13  Бундан ташқари, улар уйма-уй кезиб, бекор юришга ҳам одатланадилар. Улар бекор юрибгина қолмай, ғийбат қилиб, бошқаларнинг ишига аралашиб+, лозим бўлмаган нарсаларни гапирадилар. 14  Душман ҳақорат қилишга баҳона топмаслиги учун ёш бева хотинлар эрга тегишларини+, бола туғишларини+ ва уй-рўзғор ишлари билан шуғулланишларини истайман. 15  Чунки айримлар аллақачон йўлдан озиб, Шайтоннинг орқасидан эргашишди. 16  Агар бирор имонли аёлнинг қариндошлари орасида тул қолган хотинлар бор бўлса, жамоатга оғирлик тушмаслиги учун уларга ёрдам қилсин. Шунда жамоат чиндан ҳам муҳтож бўлган бева хотинларга ёрдам бера олади+. 17  Яхши бошчилик қилаётган+, айниқса Худонинг каломи ҳақида гапиришда ва таълим беришда заҳмат чекаётган+ оқсоқоллар икки баробар ҳурматга сазовор бўлсинлар+. 18  Зеро Муқаддас Ёзувларда шундай дейилган: «Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини боғламанг»+. Ҳамда: «Ишчи ўз ҳақини олишга лойиқ»+,— деб ёзилган. 19  Иккита ёки учта гувоҳ тасдиқламагунча+, оқсоқолга қарши айтилган айбни қабул қилма. 20  Гуноҳ иш қилаётганларга+ ҳамманинг олдида танбеҳ бер+, токи бу бошқаларга огоҳлантириш бўлсин. 21  Аллоҳ, Исо Масиҳ ва танланган фаришталар олдида сенга жиддийлик билан буюраман: қарор чиқаришдан аввал, барча нарсага холисона ва тарафкашлик қилмай ёндашиб+, ушбу кўрсатмаларга амал қил. 22  Бирор кишининг устига қўл қўйишга шошилма*+, бошқаларнинг гуноҳига шерик бўлма, ўзингни пок сақла. 23  Ошқозонинг ва тез-тез юз берадиган касалликларинг сабабли бундан буён сув ичма*, балки оз-моз шароб ичиб тур. 24  Баъзи одамларнинг гуноҳлари ҳаммага ошкор бўлиб, тўғридан-тўғри ҳукмга олиб боради. Бошқаларнинг гуноҳлари эса кейинроқ ошкор бўлади+. 25  Худди шундай, яхши ишлар ҳам барчага ошкордир+, ошкор бўлмагани эса яширин бўлиб қололмайди+.

Изоҳлар

Қадимда меҳмондўстлик ва илтифот белгиси бўлган.
Яъни шошилиб вазифага тайинламаслик.
Касал қиладиган ифлос сувни ичмасликни тавсия этган бўлиши мумкин.